Россия

"Спутник Лайт" ва Pfizer вакциналари бирикмаси дельта-штаммдан кучлироқ ҳимоялаши мумкин

© Sputnik / Виталий БелоусовМигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Гинцбург коронавируснинг "дельта" штаммига қарши ҳимояланишни кучайтириш учун "Спутник Лайт" ва Pfizer вакциналарини бирлаштиришни тавсия этди
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Pfizer вакцинасининг иккита дозаси билан эмланганлар учинчи компонент сифатида "Спутник Лайт" вакцинасини олса, бу COVID-19нинг дельта-штаммига қарши ҳимоя даражасини оширади, деди РИА Новости нашрига Н.Ф.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург.
Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) Pfizer га "Спутник Лайт" вакцинаси билан таъсирни кучайтириш учун учинчи компонент сифатида қўшма синовларни ўтказишни таклиф этди.
"РФПИнинг Pfizer вакцинасини "Спутник Лайт" билан бирлаштириш борасидаги таклифи мантиқийдир, мақсад Pfizer вакцинаси билан эмланганлар уларда ҳосил бўладиган кенг спектрдаги антитаначалар билан самарали ҳимояланиши керак", - деган Гинцбург.
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Жамият
Қайси вакцина дельта-штаммдан яхшироқ ҳимоя қилади?
Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар Pfizerнинг "дельта" штаммига қарши самарадорлиги қандайлиги номаълум, аммо тахминларга кўра, бу кўрсаткич атиги 40 фоизни ташкил этади.
РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, "Спутник V" вакцинасининг "дельта"га қарши самарадорлиги 83,1 фоизни ташкил қилган. Америкалик олимлар тадқиқотларига кўра, июл ойида янги штамм тарқалиши фонида Pfizer самарадорлиги пасайиши кузатилган. Moderna вакцинаси учун бу кўрсаткич 76 фоизни ташкил этган бўлса, Pfizer — 42 фоиз билан чекланган.
Бир компонентли "Спутник Лайт" вакцинаси Россияда май ойи бошларида рўйхатдан ўтказилган, унинг самарадорлиги 79,4 фоизни ташкил этган ва бу иккита инъекция талаб этадиган кўплаб препаратлар кўрсаткичига қараганда кўпроқдир. "Спутник Лайт" — бу "Спутник V" вакцинасининг биринчи компонентидир. Препарат билан эмланганларда жиддий нохуш таъсирлар қайд этилмаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала