Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Толиблар оммавий афв эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишСитуация в Афганистане после смены власти
Ситуация в Афганистане после смены власти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Толиблар ҳукумат амалдорларини афв этди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВлар
ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати сешанба куни оммавий афв эълон қилди ва фуқароларни ишга қайтишга чақирди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги. РИА Новости хабари асосида.
"Оммавий афв эълон қилинди ... шу боис, сиз тўлиқ ишонч билан кундалик ҳаётингизга қайтишингиз мумкин", - дея иқтибос келтиради толиблар баёнотидан агентлик.
Боевики Талибана в президентском дворце в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Дунёда
Толиблар Афғонистонни қандай бошқаради - исломшунос фикри
Шу билан бирга, нашр таъкидига кўра, гап ҳукуматдаги барча амалдорларга нисбатан афв ҳақида бормоқда.
Афғонистондаги вазият айниқса охирги ҳафталарда, толиблар йирик шаҳарларга ҳужумга ўтиши билан янада оғирлашди. Якшанба куни ОАВ ва манбалар исёнчилар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилаётгани ҳақида хабар тарқата бошладилар. Ўша куни жангарилар Қобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини айтишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш учун" мамлакатни тарк этганини айтди. Душанбага ўтар кечаси "Толибон"* сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугагани, давлатдаги бошқарув шакли эса яқин вақтларда аниқ бўлиши ҳақида баёнот берди.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала