Янукович Украинанинг 30 йил мустақилликдаги асосий хатосини айтди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишБывший президент Украины Виктор Янукович
Бывший президент Украины Виктор Янукович  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Oбуна бўлиш
Украинанинг собиқ раҳбари Виктор Янукович мамлакатнинг 30 йил ичидаги энг катта хатосини айтди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Украинанинг 30 йил ичидаги энг катта хатоси - Россия билан дўстона қўшничилик муносабатларидан воз кечиши бўлди, деди 2014 йилда давлат тўнтаришидан кейин мамлакатни тарк этган Украинанинг собиқ раҳбари Виктор Янукович.
Виктор Янукович Украина халқига мурожаат билан чиқди.
"Бу нимага олиб келди? Урушга, Украина жамиятида бўлинишига, доимий ижтимоий беқарорликка, чуқур иқтисодий инқирозга, радикал миллатчи ташкилотларнинг авжига чиқишига, мухолифатни таъқиб қилишга, режимга қарши бўлган телеканалларнинг ёпилишига олиб келди" – деди у Украина халқига мурожаатида.
Донбасс аҳолисига, агар улар давлатнинг русийзабон раҳбарияти томонидан зўравонлик билан олиб борилаётган украиназацияни қўллаб-қувватлашни истамасалар, Россияга кетишни таклиф қилишмоқда, Қрим аҳолиси ярим оролни ўз ватанлари деб ҳисоблаш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди, - деб қўшимча қилади собиқ президент.
Унинг фикрига кўра, мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида Украина АҚШ-Россия муносабатларининг ҳолатига тўлиқ боғлиқ бўлиб қолди, уларнинг янада ёмонлашиши на америка на рус халқлари манфаатларига жавоб бермайди.
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Путин Украина тўғрисида мақола ёзди
“Бу ҳақда гапириш мен учун оғир, лекин бу ҳақиқат. Аммо кескинлик пайдо бўлса, биз нима қиламиз? Бу эса албатта амалга ошади. Россия Федерацияси билан чегарада девор қуриладими, ҳозир эса беларуслик қўшниларимиз билан ҳам? Ғарбни Украинани ЕИ ва НАТОга зудлик билан қабул қилиш талаблари билан чарчатишда давом этиришми, у аниқ сабабларга кўра, буни хоҳламаяптими?
Мен чин дилдан севадиган Ватанимнинг ўттиз йиллиги арафасида шундай риторик саволлар бериш мени ранжитади. Ҳа, ҳатто бизнинг ҳукумат даврида ҳам хатоларга йўл қўйилган, баъзида жиддий хатолар. Аммо шу билан бирга, Европадаги энг катта ҳудудга эга мамлакат - Украина тинч яшади. Унинг фуқаролари яхши ҳаёт илинжида оммавий равишда чет элга кетмаган, унинг аҳолиси ҳалокатли даражада камаймаган”, - деб ёзган Янукович ўз мурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, украиналиклар конституциявий ҳуқуқларини чекловчи қонунларни бузганликда айбланишидан қўрқмасдан, ўз она тилларида сўзлашишган. Коммунал хизмат тарифлари ўта баланд бўлгани учун улар тиланчилик қилишмади.
24 августда Киевда мустақиллик куни нишонланади. Янукович мамлакатни 2010 йилдан 2014 йилгача бошқарган.
Янгиликлар лентаси
0