Аналитика

Афғонистон орқали савдо ва транзит: толиблар даврида нима бўлади – Термиздан назар

© Sputnik / Рамиз БахтияровТермез
Термез - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
“Толибон”* Афғонистонда ҳукуматни қўлга олди. Ҳокимият ўзгариши қўшни мамлакатлар билан транспорт ва савдо алоқаларига қандай таъсир кўрсатади, Sputnik экспертлар фикрини ўрганди.
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Рамиз Бахтияров. Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилишидан кейин толиблар мамлакатда ҳукуматни деярли батамом қўлга олди. Ҳозирда инклюзив ҳукуматни шакллантириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, халқаро ҳамжамият, аввало, Марказий Осиё мамлакатлари воқеалар ривожини кузатмоқда.
Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашга ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини қатъий билдирди. Шу билан бирга, Тошкент яна бир бор давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар кескин равишда бартараф этилишини эслатди.
© Sputnik / Рамиз БахтияровТермез
Термез - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Термез
Ўзбек-афғон чегарасини фақат бир йўналишда кесиб ўтиш мумкин – Ўзбекистон томонига. Республика фуқаролари ва бизнес-визага эга бўлганлар бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин. Термиздан Афғонистонга ўтиш ҳозирча вақтинча тўхтатилган.
Чегара яқинидаги қишлоқларда ҳарбийлар навбатчилик қилмоқда. Улар ҳудудни қўриқлаб, аҳоли орасида миш-мишлар ва ваҳима тарқалмаслиги учун тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Умуман олганда, Термизнинг ўзида ва унинг атрофида вазият барқарор.
17 август куни эрталаб чегара олдида ўндан зиёд автобуслар борлиги кузатилган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, автобусларни қочоқларни эвакуация қилиш учун юборган бўлишлари мумкин, бошқалар эса уларда чегарада навбатчилик қилаётган ҳарбийлар олиб келинаётгани ёки олиб кетилаётганини тахмин қилмоқда.
© Sputnik / Рамиз БахтияровКолонна автобусов в районе узбекско-афганской границы
Колонна автобусов в районе узбекско-афганской границы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Колонна автобусов в районе узбекско-афганской границы
Sputnik манбаси маълумотларига кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалида беш афғон даволанмоқда, улар орасида самолётлар билан бўлган воқеада жабрлаганлар бор.
Термизнинг ўзида одатдаги ҳаёт давом этмоқда. Шаҳарда дўконлар, бозорлар ва барча муассасалар ишламоқда. Йўллардан ҳеч қандай пост ёки бошқа махсус чоралар йўқ.
© Sputnik / Рамиз БахтияровТермез
Термез - Sputnik Ўзбекистон
1/5
Термез
© Sputnik / Рамиз БахтияровПовседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
2/5
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
© Sputnik / Рамиз БахтияровПовседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
3/5
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
© Sputnik / Рамиз БахтияровПовседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
4/5
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
© Sputnik / Рамиз БахтияровПовседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
5/5
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
1/5
Термез
2/5
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
3/5
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
4/5
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
5/5
Повседневная жизнь в Термезе на фоне ситуации в Афганистане
Ўзбекистонда хавфсизлик масаласи равшан бўлса, жанубий қўшниларда ҳокимият алмашиши ортидан ташқи савдо ва транзит истиқболлари қатор саволларни келтириб чиқаради. Sputnik мухбири билан суҳбатда бўлганлар бу борада оптимистик кайфиятда эканликларини билдиришди.
Юк ташиш ва логистик масалаларига тўхталадиган бўлсак, “Термез Карго Центр” директори Нодирбек Жалиловнинг сўзларига кўра, Афғонистонда ҳукумат ўзгаргандан кейин савдо алоқалари, ҳойнаҳой, тезда тикланади.
Самолет афганских ВВС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Жамият
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида афғон Қуролли кучлари самолёти қулаганини тасдиқлади
“Амалдорлар ва бошқа давлат ходимлари ишга чиқиши учун бугундан толиблар афв эълон қилишди. Ўйлайманки, тез орада банклар ишлай бошлайди ва бизнинг ишимиз бу йўналишда тўлақонли тикланади. Боз устига Тожикистон томонидан (Афғонистонга) юк ташиш аллақачон қайта тикланди. Ўйлайманки, жиддий қийинчилик бўлмайди. Қолаверса, олдинги ҳукуматга қараганда толиблар билан ишлаш осонроқ бўлади, чунки коррупциявий тўсиқлар кам бўлади”, - дея тушунтиради Жалилов.
Сиёсий ўзгариш транзит бизнесига ҳали унчалик кучли зарба бергани йўқ, чунки талаб юқори бўлган товарлар мавсуми келганича йўқ. Гап биринчи навбатда энди пишиб етилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақида бормоқда.
“Афғонистон орқали бизнинг транзитимиз кўп (Россия, Қозоғистон товарлари). Қурилиш маҳсулотларининг Афғонистон учун махсус нархи йўқ, шу боис ишлаб чиқарувчиларимизга уларни мамлакат ичида сотиш фойдалироқ. Ўз навбатида Афғонистон орқали орқага Покистондан юк олиб келинади – булар асосан цитрус ва шакар”, - дея аниқлик киритди Жалилов.
Афғонистонда ҳукумат ўзгаришининг фаол босқичига қадар юк айланмаси 5 миллион тоннагача етарди. Ҳозир бироз сустлик кузатилмоқда, лекин, логистик компания вакилининг таъкидлашича, катта қулаш йўқ.
“Ҳар қандай ҳолатда ишимиз давом этмоқда, ахир биз нафақат Афғонистон, балки Тожикистон билан ҳам ишлаймиз. Ички юклар, божхона-омборхона ишлари бор”, - дейди у.
Жалилов вазият сентябрдаёқ ўз изига тушишига умид билдирмоқда. Ўшанда афғон йўналиши бўйича транзитнинг тўлақонли тикланишини кутиш мумкин.
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Афғонистондаги вазият кескинлашиши ортидан чегара олдидаги Термиз қандай ҳаёт кечирмоқда
Агентликнинг яна бир суҳбатдоши ўзбек-афғон келажаги, жумладан, инфратузилма лойиҳалари борасида яхши ривожланишини қайд этди.
Воқеадан хабардор манбанинг таъкидлашича, ўзбекистонлик мутахассислар томонидан қурилган Термиз – Мозори Шариф темир йўлига янги ҳукумат даврида ҳам талаб юқори бўлади. Ҳозирда магистрални Ҳиротгача тортиб бориш режалари мавжуд. Унинг фикрича, “Толибон”*га Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари Ўзбекистон билан юк алоқаларига эга бўлиши муҳим.
Автойўллар яхши ҳолатда эмаслиги, мамлакат жанубида логистик қувват ҳаминқадар эканини инобатга олиб, бундай стратегик йўналишлардан Афғонистондаги янги ҳукумат манфаатдор бўлади.
Боевики Талибана в президентском дворце в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Дунёда
Толиблар Афғонистонни қандай бошқаради - исломшунос фикри
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала