Жамият

Келаси 3 ой ичида қандай вакциналар Ўзбекистонга олиб келинади

© Посольство России в Узбекистане Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины "Спутник V"
Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков республикага олиб келинадиган вакциналар ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабеков келгуси уч ой ичида республикага олиб келинадиган вакциналар ҳақида маълум берди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.
“Республикада вакцина узлуксизлигини таьминлаш мақсадида жорий йилнинг август-октябрь ойларида 10 миллион доза ZF-UZ-VAC2001, шунингдек 1,7 миллион доза Спутник V, август-сентябр ойларида COVAX дастури доирасида 660 минг доза AstraZeneca, 1,2 миллион доза Pfizer вакциналарини олиб келиш режалаштирилган”, - деди Атабеков.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда республикада жами 2 433,2 минг доза вакцина захираси мавжуд. Шу жумладан ZF-UZ-VAC2001 - 524,3 минг доза, Moderna - 1 613,6 минг доза, Спутник V - 3,0 минг доза ва AstraZeneca 292,3 минг доза.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала