Сиёсат

Мирзиёев ва Меркель фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Германия фуқароларини Афғонистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўли билан Германияга эвакуация қилиш масаласи муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан фикр алмашдилар.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ўзбекистон Германияга Афғонистондан одамларни эвакуация қилишда ёрдам бермоқда
Ушбу мамлакатда кескинлик ва зўравонликнинг авж олишига йўл қўймаслик, шунингдек, афғон можаросини сиёсий йўл билан тартибга солишни халқаро ҳамжамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида икки мамлакатнинг позиция ва ёндашувлари мос экани алоҳида таъкидланди.
“Фуқароларни Афғонистондан авиация транспортида Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўли билан Германияга эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишда яқиндан мувофиқлашувни ва фаол идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани қайд этилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, минтақадаги вазиятнинг янада ривожланиши бўйича олий ва юқори даражадаги мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Кеча Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан ҳам Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалаларини муҳокама қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader