Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Ўзбекистон ҳудудида бир неча юз афғон қочоқларини жойлаштирди – манба

© Sputnik / Рамиз Бахтияров Ситуация на границе Узбекистана и Афганистана в районе города Термез
Ситуация на границе Узбекистана и Афганистана в районе города Термез - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Афғонистонда ҳукумат толиблар қўлига ўтгач, мамлакатнинг минглаб фуқаролари қўшни давлатларга қочиб ўтишга уринмоқда. Ўзбекистон чегарасини ҳам ноқонуний кесиб ўтишга уриниш ҳолатлари кузатилди.
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Ўзбекистон чегара яқинидаги чодирли лагерга 150 нафар афғон қочоқлари, жумладан, 17 аёл ва болаларни жойлаштирди. Бу ҳақда Sputnik агентлигига воқеадан хабардор манба маълум қилди.
Манбанинг сўзларига кўра, лагер қўриқланмоқда ҳамда ёрдамга муҳтож бўлганларга ёрдам бериш учун тиббиёт ходимлари ишламоқда.
Жойлаштиришдан аввал уларнинг бари коронавирусга тест топширган. Касалланганлар аниқланмаган. Таъкидланишича, қочоқлар учун яхши овқатланиш учун шароитлар яратилган, зарурий буюмлар берилмоқда. Бу одамларнинг қанча муддатга қолиши ва кейинги тақдири ҳақида маълумот ҳозирча маълумот берилмаган.
Термез - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Аналитика
Афғонистон орқали савдо ва транзит: толиблар даврида нима бўлади – Термиздан назар
Бундан ташқари, манба маълумотларига кўра, Ўзбекистонга самолёт билан келган тахминан 650 нафар афғон армияси ҳарбий хизматчилари ҳам маҳаллий ҳарбий полигон яқинидаги ковид марказга вақтинчалик жойлаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ 14 август куни 84 нафар Афғонистон ҳарбий хизматчиларини қабул қилганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, Термиз-Ҳайратон кўпригининг Афғонистон қисмида Афғонистон ҳукумат кучларининг ҳарбий хизматчилари тўплангани қайд этилган. Кейинроқ 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшагани, хусусан, кўприкда тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми ҳудудни мустақил равишда тарк этгани хабар қилинган эди.
Давка и паника: как люди штурмуют аэропорт Кабула в надежде убежать из Афганистана
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Видео
Ур-йиқит, ваҳима: Афғонистондан қочиб кетиш илинжидагилар Кобул аэропортига ҳужум қилмоқда
Расмий Тошкент 17 август куни яна бир бор давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар кескин равишда бартараф этилишини эслатди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала