Иқтисод

Сентябрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм этиб белгиланди
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Сентябрнинг биринчи санасидан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилмоқда. Бу ҳақда президентнинг тегишли Фармони имзоланди.
Ҳужжатга кўра, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади.
2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 822 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 270 000 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 289 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 565 000 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 622 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 440 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 440 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – ойига 623 000 сўм;
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 2 750 000 сўм этиб;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 440 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 440 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 165 000 сўмдан қўшилиши белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала