Тошкентда халқаро мусобақалар ғолибларига 122 миллион сўмгача пул мукофотлари топширилди

© Пресс-служба НОУ РУзВ Ташкенте наградили школьников, победителей международных олимпиад
В Ташкенте наградили школьников, победителей международных олимпиад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Oбуна бўлиш
Математика, физика, кимё, биология, информатика халқаро нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар ўқувчи ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга 122 миллион сўмгача пул мукофотлари топширилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Кеча, энг нуфузли халқаро фан олимпиадаларнинг ғолиблари ҳамда уларнинг ўқитувчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Кавказ математика олимпиадасида 5 та медалга эга чиқди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Кавказ математика олимпиадасида 5 та медалга эга чиқди
Математика, физика, кимё, биология, информатика халқаро нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар ўқувчи ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди:
1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчига – 450 баравар (110,25 млн. сўм);
2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчига – 250 баравар (61,25 млн. сўм);
3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн. сўм), ўқитувчига –150 бараварида (36,75 млн. сўм).
Янгиликлар лентаси
0