Жамият

Йигирма биринчи август куни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЖенщина подметает улицу
Женщина подметает улицу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Ҳукумат фармойиши билан 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу борада Ҳукумат фармойиши қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хайрия ҳашари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилишини маълум қилди.
Ушбу хайрли ташаббус доирасида маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уй атрофлари, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.
Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронли мавжуд фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала