Колумнистлар

Афғонистон: ҳодисалар маркази – Қобулдами ёки Панжшерда?

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишБоевики движения "Талибан" (террористическая организация, запрещена в России) в Кабуле
Боевики движения Талибан (террористическая организация, запрещена в России) в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Ислом республикаси ҳукумат кучлари устидан қозонилган ҳарбий ғалабадан сўнг, Афғонистоннинг қарийб бутун ҳудуди ва ҳокимиятини эгаллаб олган толиблар ташқи сиёсий фронтда ўзларини тўлалигича демократик ҳаракат сифатида кўрсатишга уринмоқда.
Масалан, улар аёлларни келажакда шакллантириладиган ҳукуматга таклиф этмоқда.
Мамлакат ичкарисида эса таслим бўлмаган Панжшерда жангларни давом эттириб, бошқа провинциялардаги "норози" бўлган тинч аҳолини (жумладан, паранжисиз аёлларни ҳам) ўққа тутмоқда.
В поисках Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Инфографика
Ашраф Ғани қаерда?
"Толибон"* жангарилари 18 -август куни Нангархор провинциясида миллий байроқни қўллаб -қувватлаган намойишчиларга қарата ўт очди, қурбонлар ва ярадорлар бор. Тожикистонга туташ Тахор провинциясида толиблар кўчага паранжисиз чиққан аёлни отиб ўлдиришди. Шу билан бирга, ўз-ўзини тайинлаган ҳукумат аҳолидан қурол ва боеприпасларни топширишни талаб қилмоқда. Бундай фактлар ва мамлакатдаги барқарорлик бир-бирига мос келмаслиги шубҳасиз.
Толиблар шунингдек, қистов билан америкаликларни шошилтирмоқда - Дохадаги битим бўйича қўшинларни эвакуация қилиш муддатлари бузилаётганини мудом эслатиб турмоқда. Ҳатто сал олдин Қобул халқаро аэропортини қўриқлаш режасини қатъийлик билан илгари сурган Туркия ҳам у ерда ҳарбий мавжудликни сақлаб қолиш истагидан воз кечди.
"Толибон"* террористик ҳаракати раҳбари мулла Абдул Ғани Бародар (20 йил Афғонистон ташқарисида яшагандан сўнг) тантанали равишда Қатардан Қандаҳорга қайтди, аммо расман "амир" лавозимига киришгани йўқ. Янги ҳукуматни шакллантириш технологияси мутлақо тушунарсиз. Коинотдаги яқин ва узоқ қўшниларнинг ислом амирлиги давлатчилик тузилмаси сифатида мутлақо мақбул эмаслиги ҳақидаги барча эътирозларини толиблар эшитмаганга олиб келишмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Сиёсат
Мирзиёев ва Меркель фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишни муҳокама қилди
Аввалроқ, Ислом Республикаси вице-президенти Амрулла Салех, давлат раҳбари қочиб кетганидан кейин, толиблардан ҳоли бўлган Панжшер дарасида президент вазифасини бажаришга киришганини айтган эди. У ерда ҳукумат қўшинлари ва кўнгилли аскарларга миллий қаҳрамон Аҳмадшоҳ Маъсуднинг ўғли кичик-Аҳмад Маъсуд қўмондонлик қилмоқда. Шимолдан маршал Абдул Рашид Дўстум бошчилигидаги Афғонистон армиясининг 10 минг нафар ҳарбий хизматчилари Панжшер томон йўл олган.
Кичик-Маъсуд барча афғонларни толибларга қаршилик кўрсатиш ҳаракатига қўшилишга чорлади. Жанглар фақатгина Панжшер дарасида кечаётган эмас, Парвон провинциясига туташ бўлган Чорикор тумани ҳам толиблардан озод бўлди.
Ғаройиб ва тушунарсиз
Толибларнинг Афғонистонда наркотикларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш, янги иқтисодиётни яратиш, хусусий уйлардаги ватандошларни безовта қилмаслик ва аёлларни келажакда шакллантириладиган ҳукуматга ишга қабул қилиш ҳақидаги ваъдалари парадоксалдир.
Фақат наркобизнес барқарор даромад келтиради ва стабил тушумни кафолатлайди. Мамлакатга халқаро молиявий ёрдам берилиши музлатиб қўйилган. АҚШ толибларга санкциялар билан таҳдид қилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ва саноат таназзул ёқасига келиб қолган. Ўнлаб Ғарб мамлакатларининг ёрдами олдин ҳам қумга тушган сув каби йўқ бўлиб кетган. Европа иттифоқининг гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун толиблар билан мулоқот ўтказиш нияти (ҳаракатнинг легитимлигини тан олмасдан) ҳақиқатдан йироқ, чунки деярли барча Ғарб давлатлари ўз элчихоналарини Қобулдан эвакуация қилган.
Как выглядит Афганистан при талибах
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Видео
Толибон* ҳокимият тепасига келгандан кейин Афғонистондаги вазият - видео
Пентагон 22 минг нафаргача америкапараст афғонларни эвакуация қилишни режалаштирмоқда. Қолган 40 миллион оддий фуқаро тақдири не кечади - номаълум. Бироқ, Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили Ғулом Исакзай Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида толиблар уйларда тинтув ўтказиб, ҳарбий хизматчиларни оммавий қатл қилаётганликлари ҳақида гапирди. Сал вақт ўтиб, "Толибон"* аҳоли яшаш пунктларида полиция функцияларини йўлга қўяди ва шунда ўз қоидаларига кўра, исталган жойда ва вақтда ўз ватандошларини анча самарали "безовта қилиши" мумкин. Албатта, дарра уриш, "тошбўрон қилиш" ёки "бошдан жудо қилиш" ишларни фақат шариат суди қарори билан амалга оширадилар.
Афғон аёлларига тўртта девор орасида бутунлай изоляция бўлиб қолиш хавфи чанг солмаётган бўлсада, лекин толиблар уларнинг кўчада паранжисиз пайдо бўлишларини олдини олишади - бу ишлар анча шафқатсиз тус олиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Афғонистон аёллари учун ноанъанавий бўлган ушбу енгил саноат маҳсулоти нархи бирданига бир неча баробар қимматлашиб кетгани ҳам бежиздан эмас.
Бунда "Толибон"* муаммонинг фақат бир қисми эканлигини унутмаслик керак. Афғонистон ҳудудида ўнлаб бошқа террорчилик ташкилотлари фаолият юритади, уларнинг энг машҳурлари "ИД"*, "Жабҳат ан-Нусра"*, "Туркистон исломий ҳаракати"*дир. Уларнинг дастурлари ва методлари радикалликда толибларникидан қолишмайди, АҚШ ва НАТО кучлари олиб чиқилгандан кейин эса уларнинг Афғонистондаги ўрнашуви ҳеч нарсадан ҳавотир олмаса бўладиган тус олди.
Янги аъзоларни ёллаш, улар сафини кенгайтириш, мафкура ва куч проекциясини шимолга - Марказий Осиё мамлакатлари тарқатиш учун барча шароитлар мавжуд. Толибларнинг расмий вакили Забиулла Мажоҳеднинг "Ҳеч кимга бизнинг ҳудудимиздан учинчи давлатларга қарши фойдаланишга рухсат берилмайди", деган баёноти, бу шунчаки қуруқ гап, "Ал-Қоида" билан ҳамкорликлари эса - кўп йиллик тажрибадир. Уларнинг бу сингари ҳамкорликдан вербал бўлса-да воз кечганликларини биз мутлақо гувоҳи бўлмадик.
Россия кўмаги
Қобулнинг толиблар томонидан эгалланиши (ҳарбий тўнтариш) бутун минтақавий хавфсизлик тизимини хавф остига қўяди, афғон воқеаларининг оқибатларини олдиндан айтиш қийин. Вақти -вақти билан Россия ТИВ ва Россия Мудофаа вазирлиги "муз ва олов" туркумидаги баёнотлар билан чиқиш қилмоқда, бироқ Москва яқин орада "Толибон"* билан дипломатик муносабатлар ўрнатмоқчи эмас. Толиблар охирги марта ҳокимият тепасига келганида ҳам, фақат БАА уларни тан олишга шошилган эди.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ўзбекистон Германияга Афғонистондан одамларни эвакуация қилишда ёрдам бермоқда
Россия Марказий Осиё мамлакатларига қурол етказиб бериш ҳажмини оширди ва Афғонистон яқинида қатор муштарак ҳарбий машғулотларни ўтказмоқда. Чегара олди полигонларида душман ортида стратегик объектларни йўқ қилишга мўлжалланган узоқ масофали Ту-22М3 бомбардимончи самолётлари зарба беришни машқ қилмоқда - бу толибларга Марказий Осиё чегараларидан узоқроқ юриш учун огоҳлантиришдир.
Москва Тожикистонда 201-РВБ арсеналини сезиларли даражада оширди - бўлинмалар узоқ масофали огнемётлар, энг янги Калашников АК-12 автоматлари, Яригин тўппончалари, АСВК-М замонавий йирик калибрли снайпер милтиқлари ва "Верба" кўчириладиган зенит ракета мажмуаларини қабул қилиб олишди (ҳозир толиблар авиацияга эга). га тегишли авиация бор). Россиянинг бу саъй -ҳаракатлари дипломатик қадамлар билан бир қаторда Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида кенг кўламли таҳдидларни зарарсизлантиришга қаратилган.
Россиянинг бу саъйи-ҳаракатлари дипломатик қадамлар билан бир қаторда Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви фонида кенг кўламли таҳдидларни нейтраллашга қаратилган.
* РФда таъқиқланган террорчи ҳаракат.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала