Сиёсат

Чегара, янги 10 минг сўмлик ва спорт: Сенат 18-ялпи мажлисида қандай масалалар кўтарилади

© Официальный сайт президента УзбекистанаЗаседание Сената Олий Мажлиса
Заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Йиғилишда Ташқи ишлар вазирининг 2021 йил биринчи ярим йиллик фаолиятига доир ахбороти ҳам эшитилади.
ТОШКЕНТ, 19 авг - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Танзила Нарбаева во время визита в РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Жамият
"Гендер тенглик - 2030" стратегияси қабул қилинди - Танзила Нарбаева
"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунлар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш кўзда тутилган.
Изменение границ Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Инфографика
Тошкент ва Тошкент вилояти чегаралари қандай ўзгаради
Ташқи ишлар вазирининг 2021 йил биринчи ярим йиллик фаолиятига доир ахбороти ҳам эшитилади.
Шу билан бир қаторда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида"ги махсус резолюциясини амалга ошириш чора-тадбирларининг ижроси устидан парламент назоратини олиб бориш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Шунингдек, аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш жараёнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолиятига доир ҳисоботини эшитиш ҳамда президентнинг “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини тасдиқлаш, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиши ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, Кенгаш мажлисида Марказий банк томонидан янги кўринишдаги 5 000 (беш минг) сўмлик ва 10 000 (ўн минг) cўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала