Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлигига раҳбарга бўлди

© Пресс-служба МИВТ УзбекистанаПервый замминистра инвестиций и внешней торговли Лазиз Кудратов
Первый замминистра инвестиций и внешней торговли Лазиз Кудратов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Oбуна бўлиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажаради.
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Стратегик ривожланиш агентлигининг бош директори лавозимига тайинланди. Президент тегишли қарорга имзо чекди.
Стратегик ривожланиш агентлиги 2021 йил 19 июль куни президент фармони билан ташкил этилган.
Агентлик вазифаларига тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг стратегик масалаларини ўрганиш, инвестиция фаолияти истиқболли тармоқлари ва йўналишларини аниқлаш киради.
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Тўрт туманда янги ҳокимлар иш бошлади
Бундан ташқари, мамлакатда инвестиция муҳити ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, мамлакат ижобий имижини шакллантириш ҳамда илгари суриш мақсадида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш билан шуғулланади.
Лазиз Қудратов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат Шарқшунослик институти ва Хосей университети (Япония) битирувчиси.
У 2003-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, Инвестициялар ва савдо вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2014 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2014-2016 йилларда Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва қўллаб қувватлар бўйича "Ўзинфоинвест" агентлиги директори сифатида фаолият кўрсатган.
Қудратов 2017 йил июнида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, 2019 йил январида қўмита Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сифатида қайта ташкил этилгач, шу вақтгача вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2019 йил октябрь ойи бошида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0