Ўзбекистон аҳолисининг этник таркиби маълум қилинди

© Sputnik / Дильшода Рахматова Фестиваль молодежи в Чирчике

Фестиваль молодежи в Чирчике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 29,2 млн ўзбек, 1,7 млн тожик, 821,2 минг қозоқ, 752,7 минг қорақалпоқ ва бошқа миллатларга мансуб кишилар яшайди.
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистон доимий аҳолиси2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 34,6 миллион кишини ташкил этган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Мамлакат доимий аҳолисининг этник таркиби қуйидагича:
ўзбек — 29,2 миллион киши;
тожик — 1,7 миллион киши;
қозоқ — 821,2 минг киши;
қорақалпоқ — 752,7 минг киши;
рус — 720,3 минг киши;
қирғиз — 291,6 минг киши;
туркман — 206,2 минг киши;
татар — 187,3 минг киши;
корейс — 174,2 минг киши;
украин — 67,9 минг киши;
озарбайжон — 41,2 минг киши;
белорус — 18,5 минг киши.
Аввалроқ 2021 йилнинг январь-июль ойларида 2 113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилингани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0