Жамият

Ўзбекистонда ковиддан вафот этганлар 1000 нафардан ошди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишВрачи
Врачи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Кеча коронавирусдан яна саккиз киши ўлган. Пандемия бошлангандан буён қурбон бўлганлар сони 1002 нафарга етган.
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1002 нафарга етди. 18 август куни COVID-19 билан касалланган яна саккиз бемор вафот этган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча яна 844 кишида коронавирус аниқланган ва мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 146 459 минг нафарни ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, 18 август куни 386 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19 586 нафарга етган. Улардан 12 168 нафари соғайиб кетган.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият мураккаблигича сақланиб қолмоқда – Атабеков
Шунингдек, 3 нафар бемор пневмониядан вафот этган ва шу кунгача қурбон бўлганлар сони 132 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари давом эттирилмоқда. Жами 12,4 миллион дозадан зиёд вакцинадан фойдаланилган. Шу кунгача 1,4 миллиондан зиёд киши ковидга қарши тўлиқ эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала