Ўзбекистонда Халқаро ҳожатхоналар саммити ўтказилиши таклиф қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровБиотуалет в Ташкенте
Биотуалет в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Oбуна бўлиш
World Toilet Organization - WТО (Бутунжаҳон ҳожатхона ташкилоти) бош котиби ва асосчиси билан онлайн учрашув ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Ўзбекистонда Халқаро ҳожатхоналар саммити ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги вакилларининг World Toilet Organization - WТО (Бутунжаҳон ҳожатхона ташкилоти) бош котиби ва асосчиси Жек Лим ҳамда Халқаро лойиҳалар бошқарувчиси Сарика Салужа ўртасидаги онлайн учрашувда маълум қилинди.
Учрашувда санитария ва гигиена соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва шу кунга қадар Ўзбекистонда қилинган лойиҳалар ҳолати билан таништириш мақсадида тақдимот ўтказилди.
Жек Лим Хитой ва Ҳиндистонда хорижий туризм ривожланиши арафасида Ҳожатхона инқилоби миллий ҳукумат дастурини ташкил этиш ҳақида батафсил маълумот берган. Ўзбекистонда сўнгги йилларда мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар, аввало, маҳаллий аҳоли учун, кейинги навбатда эса хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш, мамлакат ҳақида ижобий фикрни шакллантиришга катта эътибор қаратган.
Учрашув якунида вазирлик масъуллари мазкур ташкилот етакчи экспертларини соҳа бўйича тегишли фикрлар алмашиш ва ташкилотнинг 2021 йилдаги халқаро саммитини ўтказиш масаласини муҳокама қилиш мақсадида мамлакатга таклиф қилган.
World Toilet Organization 2001 йилнинг 17 ноябрида Сингапурда ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб тозалик ва санитария нормаларини ишлаб чиқиш, ҳожатхоналар учун талаблар, янги технологиялар татбиқ этиш, уларнинг жамият саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш каби йўналишларда фаолият олиб боради.
Биотуалет в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2019
Тошкентда 61 та замонавий ҳожатхона қурилади
Кўплаб мамлакатларда миллий лойиҳаларни шакллантириш, жамиятда ҳожатхона мавзусига бўлган эътиборсизликка қарши курашиш ва миллий дастурларни хорижда тарғиб қилиш ушбу нуфузли ташкилотнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0