Сиёсат

Украинани Афғонистоннинг тақдири кутмоқда - Патрушев

© REUTERS / StringerАфганские женщины ждут раздачи бесплатной пшеницы в Кабуле
Афганские женщины ждут раздачи бесплатной пшеницы в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Украинани Афғонистоннинг тақдири кутмоқда - Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Украинани Афғонистоннинг тақдири кутмоқда, деб ҳисоблайди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев. Бу ҳақда у “Известия” газетасига берган интервьюда фикрларини билдирди.
Патрушевнинг сўзларига кўра, Вашингтон Киевда ўзига содиқларни ҳокимиятга қўйди.
"АҚШ бу мамлакатни америкаликларнинг ўзларига кераксиз бўлган қуроллар билан тўлдирмоқда, кўзларини юмишмоқда, аммо аслида улар кучайиб бораётган неонацизм, экстремизм, жиноятчилик, наркотрафик, миллатлараро ва динлараро низоларни қўллаб-қувватламоқда",-деди РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби.
Украина, ўз навбатида, хушомадгўйлик билан хизматкорлик қилиш позициясини эгаллади, деб қўшимча қилди Патрушев. Мамлакатнинг асосий мақсади - НАТОга аъзо бўлиш.
"Аммо Афғонистон НАТОдан ташқарида АҚШнинг асосий иттифоқчиси мақомига эга бўлган, бу Кобулда ағдарилган америкапараст режимни қутқардими?" - таъкидлади Патрушев.
Бывший президент Украины Виктор Янукович  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Дунёда
Янукович Украинанинг 30 йил мустақилликдаги асосий хатосини айтди
Унинг фикрича, Украина ва Америка танлови тарафдорлари ҳам худди шундай вазиятдан четда қолмайди.
Неонацистларнинг ҳокимият тепасига келиши мамлакатнинг қулашига олиб келади. Шу билан бирга, АҚШ, керак бўлганда, "ўзининг Киев тарафдорлари" ҳақида ҳам эсламайди, - деди Хавфсизлик Кенгаши котиби.
Кобул билан айнан шундай бўлди.

“Толибон”* Афғонистонда ҳокимиятни босиб олиши

Сўнгги ҳафталарда “Толибон”* ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужуми ортидан Афғонистондаги вазият кескинлашди.
Якшанба куни ОАВ ва манбалар толиблар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилишганини айтишди. Кейинчалик ўша куни жангарилар Кобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини маълум қилишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этди.
Душанба куни кечаси Толибон* сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини эълон қилди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала