Аналитика

Дефолт, ишсизлик, банкротлик: Россияга қарши сиёсат Украинани қаерга олиб келди

© Sputnik / Stringer / Фотобанкка ўтишЖители Харькова на одном из избирательных участков города во время голосования на президентских выборах на Украине
Жители Харькова на одном из избирательных участков города во время голосования на президентских выборах на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Йирик корхоналарнинг банкротлиги, ишсизлик ва нархларнинг деярли 200%га ошиши - булар Украинадаги инқирознинг кескинлашиши сабабларининг тўлиқ рўйхати эмас, деб ҳисобламоқда экспертлар.
24 август куни Украина мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлайди. Шу куни Киевни кўплаб ватанпарварлик тадбирлари - Қуролли Кучлар паради ва "ДНКимизда мустақиллик" шоуси кутмоқда. Аммо Украина Давлат статистика ҳисоботлари бунинг аксини кўрсатмоқда: йилдан-йилга Киев тобора кўпроқ эркинликни йўқотмоқда - биринчи навбатда иқтисодий.
Афганские женщины ждут раздачи бесплатной пшеницы в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Сиёсат
Украинани Афғонистоннинг тақдири кутмоқда - Патрушев
Нима учун мамлакат йиллар давомида инқироздан чиқа олмаяпти ва Россияга қарши сиёсат Украинани қандай қилиб Ғарбнинг хомашё қўшимчасига айлантиради – бу ҳақда батафсил Sputnik материалида.

Муаммолар кўпаймоқда

Украина Давлат статистикасисалбий баҳоларга тўла. Йил бошидан буён истеъмол нархлари 6,5 %га ўсди. Ҳамма нарса қимматлашмоқда: июл ойи ўзидашакар нархи деярли 7 %га, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари - 0,8 %га, маиший техника - 0,4 %га ошди.
Электр ва газ ҳам ортда қолмади, улар 0,6%га қимматлашди, алоқа (0,1%), транспорт (1,1%), шунингдек, соғлиқни сақлаш (0,1%) нархлари ошди. Ва бу охири эмас - Украина Миллий банкининг прогнозларига кўра, йил охиригача нархлар 9,6 %га кўтарилади. Шу сабабли, ҳукумат ўртача иш ҳақининг ошиши ҳақида гапиришсада (2021 йилда у ҳақиқатан ҳам 423 доллардан 532 долларга кўтарилди), оддий украиналиклар бу ўсишни сезмайдилар.
Украинская армия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Колумнистлар
Украина армияси – 2021: қуролланиш ва жанговарлик қобилияти
Умуман олганда, 10 йил мобайнида мамлакатда товарлар нархи қарийб 200%га ошди. Оддий фуқароларнинг қарзлари ҳам таъсирчан ўсишни кўрсатмоқда. Коммунал хизматлар учун украиналикларнинг 2 миллиард доллардан ортиқ қарзи бор, энг кўп электр энергияси учун, чунки кўп оилалар ва болалар уйлари учун имтиёзли тарифлар бекор қилинди, уларэсамамлакат аҳолисининг энг кам тўлай оладиган қисми.

Ҳамма нарсада Россияни айблаш анъанаси

Бироқ бу муаммоларнинг барчаси фақат оддий халқни безовта қилмоқда шекилли. Чунки 11 август куни Украина президенти Владимир Зеленский сайтида хабар пайдо бўлди: мамлакат раҳбари 2025 йилгача иқтисодий хавфсизлик стратегиясини қабул қилди ва Россия ҳужжатда "муҳим ўрин"ни эгалламоқда. Стратегияга кўра, "Украина иқтисодиётини йўқ қилиш" - "Россия Федерациясининг онгли ва мақсадли ҳаракати", шунинг учун Украина жамиятидаги ижтимоий кескинлик юзага келган.
Бу концепциянинг иқтисод ёки ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқ, дейди Алексей Зубец, иқтисод фанлари доктори, РФ ҳукумати ҳузуридаги Молия университети проректори.
Крутой разворот: Германия угрожает США санкциями в ответ на попытку остановить Северный поток - 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Колумнистлар
Украина энди жим бўлади. Байден ва Меркел “Шимолий оқим” ҳақида келишиб олишди
"Россияни муаммолар манбаи деб аташга уриниш фақат тарғиботчиларга ва иқтисодни тушунмайдиган одамларга мос келади", - дейди эксперт. - Украина иқтисодиёти учун асосий хавф - бу ўз ҳукуматнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий мажбуриятларини бажара олмаслиги. Мамлакат бюджети жуда ёмон аҳволда - бу Украина учун зарур бўлган жаҳон бозорида кўмир нархи ошгани, чунки у кўмирдан ишлайдиган электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаради. Мамлакат эса уни сотиб ололмаяпти”.
Худди шундай фикрни Украинанинг Энергия стратегияси жамғармаси ҳамраиси Дмитрий Марунич ҳам билдирди, у Sputnik мухбирига берган интервюсида Иқтисодий хавфсизлик стратегиясини "оддий қоғоз" деб атади. Ҳатто расмийлар Россия билан савдо қилиш Украинага таҳдид солади, дейишса ҳам, ҳамма тушунадики, бу мамлакат Россия кўмирини сотиб олмасдан туриб қила олмайди.
Протестные акции в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Сиёсат
Кимнинг лойиҳаси эди — Украинадаги давлат тўнтариши сабаби Янукович нигоҳида
"Агар биз Россиядан кўмир олиб келмасак, эртага бутун Украинада электр энергияси ўчади, буни ҳамма яхши тушунади", дейди Марунич - Россиянинг кўмир етказиб беришини алмаштиришнинг иложи йўқ, бошқа давлатлар нафақат кўмир учун, балки ташиш учун ҳам тўлашга мажбур бўлади, бундан ташқари, портлар бунчалик кўп юк таший олмайди. Коллапс бўлади. Ғалати ҳолат пайдо бўлади: Украина Россиядан ҳамма нарсани рад этади, лекин бунинг имкони йўқ.

Қачонки бизнес- асосий душман

Кўп йиллар олдин бошланган жараёнлар барча мавжуд муаммоларга олиб келди, дейди Алексей Зубец.
"Мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун пулни, технологик жиҳатдан мураккаб маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган иқтисодиётбериши мумкин", - дейди у. "Бироқ, Украина саноат салоҳиятини йўқотди ёки атайлаб йўқ қилди. Саноат пойдевори бўлмаса, фуқароларнинг ҳаёт сифатини таъминлаш мушкул".
Украинанинг тугатилган саноат объектларини санаш учун кўп вақт кетиши мумкин. Кўпгина Украина корхоналари Россия бозорига йўналтирилганди ва энг ёмон инқирозга фақат 2014 йилда, мамлакат Россия билан муносабатларни узишга қарор қилганида дуч келди.
Бывший президент Украины Виктор Янукович  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Дунёда
Янукович Украинанинг 30 йил мустақилликдаги асосий хатосини айтди
Натижада машҳур Львов автобус заводи (ЛАЗ) 2014 йилда ёпилди ва 2018 йилда Запорож автомобилсозлик заводи банкрот деб эълон қилинди, унинг учун Россия асосий савдо бозори бўлганди (2007-2012 йилларда маҳсулот етказиб беришнинг 89 %Россияга тўғри келган). Бу йил СССРнинг барча самолёт ташувчи крейсерларини қурган Николаевдаги Қора денгиз кемасозлик заводи расман тугатилди.
Илгари Россия билан ҳамкорлик қилган "Южмаш" ракета-космик корхонаси ҳам инқирозни бошдан кечирмоқда. Ўтган йили Украина ҳукумати ишчиларга маош тўлаш учун "Южмаш" қарзини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан қарийб 8 миллион доллар ажратиши керак эди. Россиядан бутловчи қисмларни сотиб олишни тўхтатган Антонов самолёт заводи 2016 йилдан 2019 йилгача битта ҳам самолёт ишлаб чиқармади.
Политолог Юрий Светов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Аналитика
“Украинадан ҳамма чарчади” - сиёсатчи хулосаси
Ишлаб чиқаришнинг оммавий ёпилиши, албатта, Украина иқтисодиётига зарба бермоқда. Бугунги кунда мамлакат Европанинг энг қашшоқ давлати ва собиқ СССРнинг энг қашшоқ давлатларидан бири ҳисобланади. Ҳатто ҳукмрон "Халқ хизматкори" партияси ҳам бу ҳақиқатни тан олишга мажбур.
"Агар Украинанинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМни Польша билан солиштирадиган бўлсак, Польшага етиб олиш учун бизга 30-40 йил керак бўлади", -деди "Халқ хизматкори" депутати, молия масалалари бўйича парламент қўмитаси раҳбари Даниил Гетманцев.

Европа ёрдам бермайди

Саноатлаштириш давом этаётгани Украинани Ғарбнинг хомашё қўшимча қисмига айлантиради, деб ҳисоблайди Алексий Зубец. Ҳозир Украина дон ишлаб чиқаришни ривожлантирмоқда ва қишлоқ хўжалигига хорижий сармоядорлардан умид қилмоқда. Аввалроқ, эксперт озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш халқаро компаниялар ҳисобидан ўсиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган эди. Бироқ, ғалла етиштириш катта меҳнат талаб қилмаслигини тушуниш керак.
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Россия
Путин Украина тўғрисида мақола ёзди
Демак, иқтисодиётнинг бу соҳаси украиналикларни иш билан таъминламайди - ва миграцион инқироз давом этади. Бугунги кунда Польшада 1,5 миллион украиналик меҳнат қилмоқда. Россияда ҳам украиналик мигрантлар кўп: 2016 - 2020 йилларда деярли бир миллион украиналик Россия фуқаролигини олди.
Кучли демографик вазиятни Давлат статистика хизмати ҳисоботи ҳам тасдиқлайди: йил бошидан бери Украина аҳолиси 180 минг кишига камайди ва ҳозирда 41,4 миллион кишини ташкил этди. 2013 йилда бу кўрсаткич 45 миллиондан кўп бўлган.
Агар демографик вазият яхшиланмаса, 10-15 йил ичида мамлакат дефолтга учраши мумкин, чунки мамлакат инсон ресурслари зарур бўлади, деди Украина иш берувчилар федерацияси раҳбарининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Павел Вернивский.
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Дунёда
НАТО туфайли Украина ўз еридан айрилиб қолиши мумкин – УХХ генерали
"Биринчи навбатда Пенсия жамғармаси қулаб тушади. Ҳар бир алоҳида солиқ тўловчига қарз юки ошади, бу эса дефолт хавфини оширади”, - деб тушунтирди у.
Алексей Зубец дефолт хавфи ҳақида ҳам айтди. “Ҳозир Украина 1996-1997 йилларда Россияга яқин", - дейди эксперт. Мамлакат иқтисодий инқироздан қочиб қутула оладими - бу савол. Мустақилликнинг 30 йилида республика инқироздан чиқа олмади.
Бир вақтлар Украинани СССР саноатининг етакчисига айлантирган одамлар қариди - мамлакатда 11 миллиондан ортиқ пенсионер бор. Ва янги авлод иш топа олмайди, чунки фабрикалар ёпилгандан кейин у умуман ёъқ: 2020 йилда атиги 11,3 миллион Украина фуқароси расмий маош олган.
Янги авлод эса иш топа олмаяпти, чунки фабрикалар ёпилгандан кейин у умуман йўқ: 2020 йилда атиги 11,3 миллион Украина фуқароси расмий маош олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала