Илон Маск компанияси одамсимон-робот ишлаб чиқаради

© AFP 2023 / ODD ANDERSENИлон Маск
Илон Маск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Oбуна бўлиш
Tesla Inc 2022 йилда Tesla Bot гуманоид-робот прототипини тақдим этишни режалаштирди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Tesla Inc 2022 йилда Tesla Bot гуманоид-робот прототипини тақдим этишни режалаштирди. Teslarati портали хабарига кўра, бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск Пало-Альтода сунъий интеллектга бағишланган тадбир доирасида ўтказилган тақдимотда айтиб ўтди.
Маскнинг айтишича, роботнинг бўйи 172 сантиметр, вазни 57 килограмм бўлади. Юз ўрнига экран бўлади, қўллари ва оёқлари 40 та махсус симлар орқали бошқарилади.
Бундан ташқари, робот мавжуд бўлган сунъий интеллект қурилмаларининг бир қисмини ишлата олади. Масалан, робот Tesla автомашиналари каби махсус камералар билан жиҳозланади.
Человекоподобный робот проходит испытательный срок в пермском МФЦ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2020
Россияда илк бор одамсимон робот ишга қабул қилинди
Маскнинг сўзларига кўра, робот дўконга бориши, буюмларни олиб келиши ва бошқа буйруқларни бажариши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0