Сиёсат

Ўзбекистон тарихидаги энг катта ислоҳот: Мирзиёев ер ҳақидаги Қонунни имзолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда тадбиркорлик соҳасини ислоҳ қилишнинг янги кун тартибини илгари сурмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ер масаласида ўзига 4 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушганини айтди.
"Жорий йилда ушбу йўналишда катта ислоҳотларни бошладик. Бу борада Олий Мажлис палаталари томонидан маъқулланган Қонунни мен куни кеча имзоладим. Бу ҳужжат мамлакатимизнинг янги тарихида энг катта ислоҳотлардан бири бўлди, деб ҳеч бир муболағасиз айта оламиз. Мана шу ислоҳотлар мазмунини тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари ҳам, тадбиркорлар ҳам, аҳолимиз ҳам яхши тушуниб олишлари зарур", - деди президент.
Биринчидан, ерларни иқтисодий оборотга киритиш, уларни олди-сотди ва гаров объектига айлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратилди.
Иккинчидан, биз барча ерларни 2 та тоифага, яъни қишлоқ хўжалиги ерлари ва ноқишлоқ ерларига ажратдик.
Қишлоқ хўжалиги ерлари – бу бизнинг бебаҳо миллий бойлигимиз, озиқ-овқат хавфсизлиги, бу оддий қишлоқ аҳолисининг кундалик ҳаёти, дегани. Шунинг учун, ушбу ерлар очиқ танлов асосида фақат ижарага берилади. Танлов – ҳар бир ер участкаси бўйича “бу ерни олишга ким энг кўп ҳақли?” деган саволга адолатли жавоб топиш учун ўтказилади. Бу танловда барча – деҳқон ҳам, фермер ҳам, агрофирма ва кластерлар ҳам, тенг шартларда иштирок этадилар.
Учинчидан, ноқишлоқ ер майдонлари эса фақат аукцион орқали сотилади. Биз сўнгги бир ярим йил давомида ерларни аукцион орқали очиқ-ошкора сотиш бўйича етарли тажриба орттирдик. Лекин аксарият ҳолларда аукционга қўйилган ер майдонларининг тадбиркорга маъқул жойлардан эмас, балки олис, чекка ҳудуддаги инфратузилмаси бўлмаган жойлардан берилган. Яхши майдонлар эса ҳар хил йўллар билан ҳокимлар қарори асосида тўғридан-тўғри бериб келингани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бундан буён ер майдонлари фақат ва фақат очиқ-ошкора аукцион орқали хусусий мулк сифатида сотилади ёки ижарага берилади. Кўпчиликда “ер хусусий бўлди нимаю, хусусий бўлмади нима”, деган фикр бўлиши табиий, албатта. Чунки, бизда ерга хусусий мулкчилик бекор бўлганидан буён 3-4 та авлод алмашди. Бир нарсани аниқ билиб олиш зарур: хусусийлашгани билан ер майдонлари камайиб ёки кўпайиб қолмайди, лекин унинг бозор қиймати пайдо бўлади. Ери бор одам ҳақиқий мулкдорга, капитал эгасига айланади.
Тўртинчидан, кўпчилик тадбиркорларни ўз корхонаси жойлашган ер майдонининг тақдири эртага нима бўлади, деган саволлар қийнаётгани ҳам жойларда бор гап. Ушбу корхоналарнинг ҳозирда эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида эгаллаб турган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади. Яъни, бу ерни бошқа одам сотиб ололмайди, уни хусусийлаштиришга фақат ер эгасининг ўзи ҳақли бўлади. Бунда, ернинг турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерлар имтиёзли шартлар асосида ушбу корхоналарга хусусийлаштириб берилади. Бундан кейин тадбиркорлар ердан юқори ликвидли актив ва гаров объекти сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Мен ўйламанки, бу янгиликлар тадбиркорларимиз узоқ йиллар кутган тарихий адолатни рўёбга чиқаради.
Бешинчидан, бундан буён давлат мулки объектларини, улар жойлашган ер билан бирга ягона мулкий мажмуа сифатида аукцион орқали сотамиз. Бинони сотиб олган тадбиркорлар унга бириктирилган ерга ҳам хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қиладилар. Тасдиқланган дастурга қўшимча равишда йил якунига қадар яна 500 та давлат активлари очиқ савдога чиқарилади. Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли тадбиркорларимизни ушбу савдоларда, фаол иштирок этишга чақираман. Олтинчидан, бундан кейин янги ер майдонларини аукционга чиқаришдан олдин, ҳудуд ривожланишининг аниқ режасини тузиб олишимиз зарур. Кўплаб ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганганимизда, бирорта мамлакатда ер майдонларини режасиз бериб юбориш мумкин эмаслигига гувоҳ бўлдик. Олдин аниқ ҳудуд танлаб олиниб, унинг “мастер-плани” ишлаб чиқилади. Қаерда уй, қаерда мактаб, қаерда ишлаб чиқариш бўлиши аниқ белгиланиб, инфраструктура олиб келиш режаси тузилади. Шундан кейингина ер участкалари аниқ лойиҳа билан савдога чиқарилади. Шунинг учун, вилоят ҳокимлари кадастр ва архитектура идоралари билан бирга ушбу тажриба асосида ишларни ташкил этишлари, аниқ ҳудудни белгилаб, режасини тасдиқлаб, кейин ерларни аукционга қўйишлари лозим.
Шунингдек, ҳар бир вилоятда махсус жамғармалар ташкил этилади ва ер майдонларини сотишдан тушган маблағ тўлиқ туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолдирилиб, тадбиркорлар учун инфратузилма яратиш ва ривожлантиришга йўналтирилади. Қўчқоров, вилоят ҳокимлари иқтисодий комплекс билан бирга жорий йил 1 ноябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида мингтадан ер майдонини сотувга чиқарсин. Шунингдек, магистрал йўллар бўйида, лойиҳа асосида, ҳар бир ҳудуддан камида 200 тадан ер майдони аукционга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала