Ўзбекистонда коронавирус: 863 кишида ковид аниқланди, 6 киши вафот этди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМедицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19
Медицинские работники в отделении реанимации и интенсивной терапии в госпитале для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сутка давомида 863 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147 322 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 863 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147 322 нафарни ташкил қилмоқда.
 Ветеринар держит в руках шприц с препаратом Карнивак-Ков от COVID-19 в ветеринарной клинике в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Ўзбекистонда эмлашнинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта мавжуд
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (92), Андижон вилоятида (41), Бухоро вилоятида (27), Жиззах вилоятида (50), Қашқадарё вилоятида (20), Навоий вилоятида (20), Наманган вилоятида (39), Самарқанд вилоятида (93), Сирдарё вилоятида (22), Сурхондарё вилоятида (88), Фарғона вилоятида (90), Хоразм вилоятида (31), Тошкент вилоятида (93), Тошкент шаҳрида (157) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 140 088 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Ўлим ҳолатлари

6 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1008 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 209,3 миллиондан ошди, 4,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (37,1 млн), Ҳиндистонда (32,3 млн), Бразилияда (20,4 млн).
Янгиликлар лентаси
0