Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Ўзбекистонда уриб туширилган афғон ҲҲК самолёти учувчилари реанимациядан чиқарилди

© AFP / TEMUR ISMAILOVУзбеко-афганская граница в районе Термеза
Узбеко-афганская граница в районе Термеза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Ўзбекистон ҲҲК ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари якшанба куни афғон ҳарбий самолётининг ҳаво чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишини олдини олган эди
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Сурхондарё вилоятида уриб туширилган Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучлари самолётининг икки нафар учувчиси реанимациядан чиқарилди.
Жабрланганлар ҳушига келгани айтилмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали ходими хабар берди.
"Уларнинг ҳолати яхшиланди, улар жонлантириш бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган, иккаласи ҳам ҳушига келган", - деб таъкидлади тиббий муассаса ходими.
Автомобиль с афганскими номерами въехал на территорию Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Видео
Ўзбек-афғон чегарасига олиб борувчи йўлда автомобиллар ҳаракати тикланди - видео
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, айни вақтда учувчиларнинг аҳволи ўртача оғир дея баҳоланмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 15 август куни республика ҲҲК ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари афғон ҳарбий борти томонидан Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга уриниш ҳолатининг олдини олган.
Самолёт Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳудудида - Афғонистон билан чегара яқинида қулаган.
Учувчилар катапульта қилишга улгуришган ва Термиздаги клиниканинг жонлантириш бўлимига етказилган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, 14 август куни 84 афғон ҳарбийлари Ўзбекистон билан чегарани кесиб ўтиб, ёрдам сўрашгани - уларга тиббий ёрдам кўрсатилгани, озиқ-овқат билан таъминланганлиги ва вақтинча турар жой ташкил этилгани ҳақида хабар берди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала