Путин Байденга Афғонистон атрофидаги қўшинлар бўйича эътироз билдирган — WSJ

© AFP / ALEX WONGПрезидент США Джо Байден
Президент США Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Oбуна бўлиш
Америка қўшинларининг Марказий Осиё мамлакатларида мавжудлигига йўл қўйиб бўлмаслик ҳақида Россия етакчиси Оқ уй раҳбари билан ўтган учрашувда гапирган
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин америка қўшинлари Марказий Осиё мамлакатларида бўлишига қарши.
Бу ҳақда давлат раҳбари АҚШ етакчиси Жо Байден билан июнь ойида Женевада ўтган учрашувда маълум қилган, деб ёзади The Wall Street Journal.
Журналистларнинг фикрича, Москва МО минтақасида ўз таъсирини сақлаб қолишга ва афғон муаммосига ечим топиш учун Вашингтон билан ҳамкорликни кенгайтирмасликка интилмоқда.
Юный житель кишлака Мадузай-Кала под Кандагаром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Жафокаш афғон халқи
Материал муаллифларининг таъкидига кўра, бу америкаликларга Афғонистон билан чегарадош мамлакатларда дронларни жойлаштириш имкониятларини мушкуллаштирган.
Нашр таъкидига кўра, ҳозирда АҚШ ҲҲК ўз кучларини Форс қўлтиғидаги мамлакатларда жойлаштиришга мажбур. Сабаби, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон аэропортлари улар учун ёпиқ.
Бу ҳолат эса Вашингтоннинг ўтказилаётган операцияга ҳаражатларини сезиларли оширмоқда.
Июль ойи охирида РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Марказий Осиёда ҳеч ким АҚШ ҳарбий базаларини ўз ҳудудида жойлаштиришни режалаштирмаётгани ҳақида баёнот берган эди.
Тошкент ҳам худди шундай фикрни билдирди.
Американские военные на юго-востоке Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
АҚШ Марказий Осиёда ҳарбий база учун жой излаяпти. Пентагон Ўзбекистонни танлайдими?
Хусусан, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги республика ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва объектларини жойлаштириш на мудофаа доктринаси, на Конституция, на ташқи сиёсат концепциясида назарда тутилмаганини айтди.
Ўзбекистон мудофаа сиёсати қуролли кучларнинг хориждаги тинчликпарварлик операцияларида ва ҳарбий можароларда иштирок этмаслик тамойилига асосланган, дея таъкидлаган эди идора.
Афғонистондаги вазият
Афғонистондаги вазият ўткир тус олган: сўнгги ҳафталарда толиблар ҳудудларни фаол босиб олишни бошлаб юборган ва чегарада назоратни қўлга олган.
Ситуация в Афганистане после смены власти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Толиблар оммавий афв эълон қилди ва афғонларни ишга қайтишга чақирди
Якшанба куни "Толибон"* аъзолари пойтахт Қобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олди. Амалдаги давлат раҳбари Ашраф Ғани "қирғин-баротнинг олдини олиш мақсадида", Афғонистонни тарк этди.
16 августга ўтар кечаси толиблар сиёсий офисининг вакили Муҳаммад Найим Афғонистонда уруш якунланганини, давлат бошқарув шакли эса тез орада аниқ бўлишини маълум қилди.
* — Россия ва қатор мамлакатларда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0