Расмий дебют гол ва муҳим зафар: Шомуродов “Рома”га ғалаба келтирди

© AP PhotoЭльдор Шомуродов
Эльдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. 19 август “Рома” куни Европа Конференциялар Лигасининг саралаш ўйинида Туркиянинг "Трабзонспор" клубига қарши ўйнади.
Трабзонда кечган баҳснинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди.
Иккинчи 45 дақиқаликда жамоалар умумий ҳисобда 3 та гол урди. 81-дақиқада эса ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов "Рома"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шу тариқа, “Рома” 2:1 ҳисобда зафар қучди.
Таъкидлаш жоизки, бу Шомуродовнинг "Рома" таркибида расмий ўйинларидаги дебюти саналади. У бунга қадар клубнинг ўртоқлик учрашувларида гол урганди.
"Мен урган гол жамоамга ғалаба келтирганидан бахтлиман. Ўйлашимча, кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаш керак. Сабаби, А Серия уч кундан сўнг старт олади", - деди бу ғалабадан сўнг Элдор Шомуродов Sky Sports каналига берган интервьюсида.
Янгиликлар лентаси
0