Иқтисод

Россиядан Ўзбекистонга 20 та замонавий метро вагонлари юборилди

© Пресс-служба ТрансмашхолдингВ Ташкент при поддержке ВЭБ.РФ отправлены 20 новых вагонов метро ТМХ
В Ташкент при поддержке ВЭБ.РФ отправлены 20 новых вагонов метро ТМХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Йил якунига қадар Тошкентга яна 20та метро вагонлари юборилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Тошкентга Россия тараққиёт давлат корпорацияси (ВЭБ.РФ) кўмагида 20та янги ТМХ метро вагонлари юборилди.
Подмосковьенинг Мытищи шаҳрида Россияда ишлаб чиқарилган замонавий метро вагонларини Ўзбекистонга жўнатиш тантанали маросими бўлиб ўтди. Вагонлар Метровагонмаш корхонасида ишлаб чиқарилган.
Пассажиры в поезде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Иқтисод
Тошкент метроси яна 10 та Россия поездлари билан тўлдирилади
Вагонлар состави Тошкент метрополитенида ишлатилади. Янги вагонлардан 5та поездларни шакллантириш кўзда тутилган.
Йил якунига қадар Тошкентга яна 20та метро вагонлари юборилиши режалаштирилган.
ВЭБ.РФ ва Тошкент метрополитени ўртасида 40та вагонларни етказиб бериш бўйича кредит шартномаси 2021 йилнинг апрелида имзоланган. Кредит линияси ҳажми 30,4 млн еврони ташкил этиб, у 12 йил муддатга тақдим этилган.
"МЕТРОВАГОНМАШ" АЖнинг ишлаб чиқариш бўйича директор вазифасини бажарувчи Григорий Илюхиннинг айтишича, ТМХ бугунги кунда метро поездларини ишлаб чиқаришда дунёдаги етакчилардан бири саналади.
"Ўзбекистонлик шерикларимизга энг замонавий техник ечимларни таклиф этамиз, бу вагонлар Тошкент метросида ўзининг самарали ва ишончли фаолиятини исботлаган", - дейди у.
Первый секретарь ЦК КП Узбекистана Ш.Р.Рашидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Жамият
Тошкент метрополитенига Шароф Рашидов номини бериш таклиф этилди
Метронинг 81-765/766/767 серияли поездлари 2016 йилдан буён турли модификацияларда чиқарилиб келади. Вагонлар Москва, Қозон, Баку ва Тошкент метрополитенларида ишлатилиб келинади.
Вагонлар вагонлараро ўтиш йўлакчалари, очиқ ва ёпиқ турдаги свет сигнализациялари, эни 1,4 м тенг ёнбошга очилувчи эшиклар билан жиҳозланган.
Бош вагонларда ногиронлик коляскалари учун жойлар кўзда тутилган.
Ҳар бир йўловчилар салони сенсорли ахборот мониторлари билан жиҳозланган бўлиб, улар орқали керакли станцияни излаш, маршрутни созлаш, ҳаракат вақтини ҳисоблаш каби операцияларни бажариш мумкин.
Йўловчи салонлари ва машинист кабинаси видеокузатув, кондиционер ва ҳавони зарарсизлантириш тизимлари билан жиҳозланган.
Метро вагонларининг хизмат кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала