Янги 5 000 минг ва 10 000 сўмлик пуллар қандай кўринишга эга - МБ ахбороти

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Oбуна бўлиш
Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакат ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган.
ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилди.
Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакат ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган.
Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.
© ЦБ УзбекистанаЦентральный банк показал как выглядят банкноты 5000 сумов и 10 тысяч сумов новых образцов.
Центральный банк показал как выглядят банкноты 5000 сумов и 10 тысяч сумов новых образцов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Центральный банк показал как выглядят банкноты 5000 сумов и 10 тысяч сумов новых образцов.
5000 сўмлик банкнот: Ўлчами 142 х 69 мм. Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “5000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.
Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 2 мм. бўлган “UZB” ёзуви туширилган турли рангларда товланувчан металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.
Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – яшил ва жигарранглардан иборат.
Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган.
Ўнг ва чап томони чеккасида жигаррангда жойлашган махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.
Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор безак асосида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.
“Хонатлас” фонида туширилган Ўзбекистон харитаси чизмасида кўк чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли”нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.
Юқори чап қисмида Самарқанд шаҳрининг рамзи ҳисобланган “қанотли қоплон” тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли фон билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил қилади.
Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.
Ўнг қисмида Афросиёб харобаларидан топилган X асрга тегишли бўлган сопол кўза ва нақшинкор сопол лаган археология топилмаси тасвири акс этган.
10 000 сўмлик банкнот: Ўлчами 147 х 69 мм.
Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “10000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.
Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 3 мм.ли “голографик” ҳимояланган, “UZB” ёзуви мавжуд металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.
Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – кўк, бинафша ва пушти ранглардан иборат.
Банкнот олд томони чап қисмида 1551-1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги “KO‘KALDOSH MADRASASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.
Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган кўк рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.
Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.
Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли”нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.
Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – “SHOSHTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.
Ўнг қисмида Тошкентнинг қадимий ҳунармандчилик намуналари бўлган X-XII асрларга тегишли сопол лаган ҳамда X асрга тегишли рўзғор идиши тасвири акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки шуни алоҳида қайд этадики:
муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2013 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 2017 йил намунасидаги 10 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади;
яъни, 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 10 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди;
шунингдек, янги кўринишдаги пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Янгиликлар лентаси
0