Беларусга исириқ олиб кириш тақиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПожалуй исирик второй после масок ходовой товар (в шутку)
Пожалуй исирик второй после масок ходовой товар (в шутку) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2021
Oбуна бўлиш
Беларус гиёҳвандлик ва психотроп моддалар рўйхатини янгилади.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Беларусда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар рўйхати янгиланди. Унга исириқ, тиббий мақсадларда ишлатилмайдиган ўта хавфли ўсимлик сифатида киритилди.
Янги қоидалар ҳақида Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантирди.
Президент Белоруссии Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Лукашенко Беларусь президенти лавозимидан қачон кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди
“Беларус Республикаси божхона органлари маълумотларига кўра, Беларус Республикасида давлат назоратига олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг республика рўйхатига кўра, "гармалин" ва "гармин" тиббий мақсадларда ишлатилмайдиган, ўта хавфли психотроп моддалар ҳисоблади” – дейилган элчихона баёнотида.
Энди бу мамлакатга тақиқланган ўсимликларни олиб кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0