Москва вилоятидаги масжидда текширув ўтказилди: 140 нафар мигрант қўлга олинди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишНашивка на рукаве сотрудника полиции в России, архивное фото
Нашивка на рукаве сотрудника полиции в России, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2021
Oбуна бўлиш
Котелникида 140 дан ортиқ мигрант қўлга олинди, деб маълум қилди манба.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Куни кеча 140 нафардан ортиқ чет эллик Москва вилояти Котелникидаги полиция бўлимига олиб келинди, деб хабар берди РИА Новости ИИВдаги манба.
Унинг сўзларига кўра, тезкор ходимлар Котелникидаги масжидда жума намозига йиғилган кишиларни текширувдан ўтказди, лекин операция тафсилотларига аниқлик киритмади.
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган 50 нафарга яқин мигрант “депорт” қилинди
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, асосан яқин хориж давлатлар фуқаролари ҳақида гап кетмоқда, агар қонунбузарликлар ҳолатлари аниқланса, уларга маъмурий протоколлар расмийлаштирилади.
Адвокат Лидия Самсонова 60 нафарга яқин мигрант “Люберецский” полиция бўлимига олиб келинганини маълум қилди. Текширув вақтида Москва вилоятидаги масжидда 600 нафарга яқин мигрант бўлган.
РИА Новости ҳозирча бу ҳолат юзасидан расмий маълумотга эга эмас.
Янгиликлар лентаси
0