Жамият

Тошкентда эвакуация қилинган афғонистонлик аёл фарзандли бўлди

© Unsplash / Nathan DumlaoРука младенца
Рука младенца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2021
Ўзбекистон орқали эвакуация қилинаётган афғонистонлик ҳомиладор аёл фарзандли бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистон орқали эвакуация қилинаётган афғонистонлик ҳомиладор аёл фарзандли бўлди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
На пропускном пункте «Ворота дружбы» в пакистано-афганском пограничном городе Чаман - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Ўзбекистон Афғонистондан 2 мингга яқин чет эл фуқароларини эвакуация қилишда ёрдам берди
Хабарда айтилишича, куни кеча 1999 йилда туғилган афғонистонлик фуқаро Э.А. “Ҳомиладорлик 1. Туғруқ 1. 39-40 ҳафта.” ташхиси билан тез тиббий ёрдам бригадаси орқали И.Иргашев номидаги Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлимига ётқизилган эди.
Кеча оқшом 22 ёшли Э.А. илк фарзандини дунёга келтирди. Афғонистонлик ёш она 3 килограмм 840 грамм вазн билан туғилган ўғлини ўзбек шифокорлари ёрдамида қўлига олди. У маълум муддат мутахассислар назоратида бўлиб туради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала