Жамият

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси давлат рўйхатидан ўтказилади

© Sputnik / Виталий БелоусовМигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2021
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган “Спутник V” вакцинаси рўйхатга олинди.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories корхоналарида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши “Спутник V” ва ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC 2001 вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда шанба куни эълон қилинган ҳукумат қарорида баён этилган.
 Ветеринар держит в руках шприц с препаратом Карнивак-Ков от COVID-19 в ветеринарной клинике в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда эмлашнинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта мавжуд
"Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган ”ZF-UZ-VAC 2001” ҳамда “Спутник V” вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларини, шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнларига доир техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, ”ZF-UZ-VAC 2001” ҳамда “Спутник V” вакциналарининг субстанциялари ва/ёки “in bulk” ишлаб чиқарувчиларининг клиник олди ва клиник тадқиқотлари ижобий хулосаларини тан олган ҳолда ушбу вакциналарни, истисно тариқасида, тақдим этилган ҳужжат ҳамда сертификатлар асосида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин", - дейилган ҳужжатда.
Бунда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг экспертизасини беш иш кунида амалга ошириш ҳақида топишириқ берилди.
Бундан аввал Jurabek Laboratories бошланғич босқичда ойига 2 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.
Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Жамият
Келаси 3 ой ичида қандай вакциналар Ўзбекистонга олиб келинади
Май ойида Тошкент ва Москва “Спутник V”ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олганди.
29 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойидан Олмалиқ шаҳридаги "Jurabek laboratories" корхонасида “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилиб, корхонанинг техник имкониятлари билан танишди.
31 июль куни Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) республикада “Спутник V”нинг биринчи партиялари ишлаб чиқарилганини хабар қилди. Ишлаб чиқарилган вакциналар сифатни назорат қилиш мақсадида Гамалея марказига юборилганди.
11 август куни Гамалея марказидан “Спутник V” вакциналарининг илк партияси сифати бўйича ижобий натижалар олинган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала