Жамият

Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум вақтга ёпилади

© Sputnik / Виталий БелоусовФлаг Германии
Флаг Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Таъкидланишича, янги визага ёзилиш вақтлари ҳамда виза олиш учун учрашувлар ҳақида керакли вақтда хабар берилади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ташқи сиёсий вазият туфайли Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими номаълум вақтга ёпилади. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, виза олиш учун тайинланган учрашувлар бекор қилинади.
“Янги визага ёзилиш вақтлари ҳамда виза олиш учун учрашувлар ҳақида керакли вақтда хабар берилади. Сўровномаларингизни юбормаслигингизни илтимос қиламиз. Бу борадаги саволлар ҳозирча жавобсиз қолади”, -дейилган хабарда.
Ҳозирда Германия ўз фуқаролари ва афғон қочоқларини Кобулдан Ўзбекистон орқали эвакуация қилишни давом эттирмоқда. 19 августдан Тошкент аэропорти терминали Германия, Афғонистон ва ЕИ давлатлари фуқароларини мамлакат орқали эвакуация қилиниши учун ажратилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Сиёсат
Мирзиёев ва Меркель фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишни муҳокама қилди
Сўнгги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудудидан 1982 нафар чет эл фуқароларининг эвакуацияси таъминланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала