Жамият

Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати узайтирилди

© CC0 / Unsplash / Leon SeibertМужчина подписывает документы. Иллюстративное фото
Мужчина подписывает документы. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси қонуни билан интеллектуал мулк соҳасида айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилиши белгиланди (илгари ушбу муддат 50 йил эди).
Қонунга кўра, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганидан сўнг Интеллектуал мулк агентлиги талабнома ҳақидаги маълумотларни веб-сайтига 1 иш кунида жойлаштиради.
Ушбу эълон асосида манфаатдор шахслар Агентликка талабнома ноҳалол топширилган ариза ҳақида эътироз билдириши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала