Жамият

Ўзбекистонга ўзбек–хитой вакцинасининг яна 3 млн дозаси келтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Мамлакатга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистонга ўзбек–хитой вакцинасининг яна 3 млн дозаси келтирилди. Бу ҳақда мамлакат ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мамлакатга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан 370 000 дозаси "Спутник V", 986 480 дозаси AstraZeneca, 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001, 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Жамият
Келаси 3 ой ичида қандай вакциналар Ўзбекистонга олиб келинади
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 12 миллион 750 минг 44 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Коронавирусга қарши 1 миллион 479 минг 304 киши тўлиқ эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала