Церемония зажжения Паралимпийского огня в Токио - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида
Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябригача бўлиб ўтади. Ўзбекистон спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани қўлга киритган.

Ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиога жўнаб кетди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаПаралимпийцы Узбекистана
Паралимпийцы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар Токиога кузатилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Уларни бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов кузатиб қўйди.
Танзила Норбоева спортчиларга мусобақаларда омад ва зафарлар тилади. Абдулла Арипов уларга куч-қувват тилаб, президент ҳамда миллионлаб мухлислар улардан ғалабалар кутишларини айтиб ўтди.
Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида енгил атлетикачилар Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади.
Участница паралимпиады - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Ўзбекистон Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида
Токио-2020 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилади – якуний рўйхат
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон спорт делегацияси спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани қўлга киритган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала