Жамият

Қўшимча тест синовлари 23 август куни бўлиб ўтади

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Тана ҳарорати юқори бўлган абитуриентлар учун тест 23 август куни ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалингани учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 23 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилмоқда.
Тест синовларида қуйидагилар қатнаша олади:
тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37 градусдан юқори эканлиги аниқланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар;
16 августга қадар коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар.
Аниқлик киритилишича, қайта ташкил этилган тест куни ҳам тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.
Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.
Филиал Российского химико-технологического университета имени Д. И. Менделеева (РХТУ) в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Жамият
Меҳнат бозорида Россия ОТМлари филиаллари битирувчиларига талаб қанчалик юқори?
Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тегишли маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг, 21 август кунидан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олиши мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала