Дунёда

“Рўйхатда йўқсиз”: Кличкога Меркелни аэропортда кутиб олишга имкон беришмади

© Sputnik / Максим БлиновМэр Киева Виталий Кличко
Мэр Киева Виталий Кличко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Кличко жойлаштирган видеода мэр рўйхатда бўлмагани сабаб аэропортга киритилмаслиги айтилади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Киев мэри Виталий Кличко уни Борисполь аэропортига Германия канцлери Ангела Меркелни кутиб олишга киритишмаганини маълум қилди.
“Борисполь аэропртига келдим, у ерда, протоколга биноан, пойтахт мэри сифатида Германия канцлери Ангела Меркелни кутиб олиши керак эдим. Унинг Киевга олдинги ташрифларидаги каби. Бироқ су сафар мени киритишмади. Куч билан, албатта, кирмайман”, - дея ёзди у ўзининг Telegram каналида.
Кличко жойлаштирган видеода мэр рўйхатда бўлмагани сабаб аэропортга киритилмаслиги айтилади.
“Бунақаси мэр фаолиятимдаги биринчиси. Шу боис қизиқ: “ғарбпараст” Украина Ички ишлар вазири зудлик билан тадбир қоидаларини бузишuа қарор қилдими? Буйруқ олиб, титраганларидан бунақа цирк кўрсатишдими?”, - дея ғазабини яширмаган Киев мэри.
Аввалроқ украин ОАВлари президент Владимир Зеленский тез орада Кличкодан Киев мэри лавозимидан кетишини илтимос қилиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала