Сенат аъзоси Топиболди Холдоров 79 ёшида вафот этди

© Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиТопиболди Холдоров
Топиболди Холдоров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Oбуна бўлиш
Сўнгги кунларда у Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий илмий ёрдам марказида даволанаётган бўлган.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Олий Мажлис Сенати аъзоси, Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Топиболди Холдоров 22 август куни 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, у сурункали юрак ва буйрак етишмовчилигидан вафот этган. Сўнгги кунларда Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий илмий ёрдам марказида даволанаётган бўлган.
Открытие после реставрации главной мечети Москвы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммад Рафиқов вафот этди
Топиболди Холдоров 1942 йил 1 февралда Фарғона туманида туғилган, вилоятда матлубот ва савдо соҳаларида турли вазифаларда меҳнат қилган. 2000 йилдан 2009 йилга қадар "Нуроний" жамғармаси Фарғона тумани бўлинмаси, 2009—2020 йилларда "Нуроний" жамғармаси Фарғона вилоят бўлими раиси бўлган.
60 йиллик меҳнат фаолияти даврида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фаол иштирок этиб келган. 2016 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.
Янгиликлар лентаси
0