Дунёда

Трамп Байденни “АҚШ тарихидаги улкан ҳарбий камситилишда” айблади

© AFP / CHIP SOMODEVILLAБывший президент США Дональд Трамп
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
АҚШнинг собиқ раҳбари амалдаги маъмурият Афғонистонда 83 миллиард долларлик асбоб-ускуна, ҳарбий базаларни қолдирганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистонда Америка қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши эмас, балки таслим бўлиш рўй бераётганини маълум қилди.
“Биз армиямизни душманга қандай топшираётишганини кўряпмиз”, - деди Трамп Алабама штатидаги тарафдорлари билан бўлган митингда.
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Дунёда
Трамп Байденни шармандаларча истеъфога чиқишга чақирди
Сиёсатчи амалдаги маъмурият Афғонистонда 83 миллиард долларлик асбоб-ускуна, ҳарбий базалар ва элчихонанинг қимматбаҳо биносини қолдирганини билдирди.
Трамп Афғонистондаги вазиятни “АҚШ тарихидаги улкан ҳарбий камситилиш” деб атади.
“Сиз ҳеч қачон қўшинларни биринчи бўлиб олиб чиқмайсиз, қўшинлар охирги бўлиб тарк этади”, - деди Трамп. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Афғонистондаги вазият

Афғонистондаги вазият кескинлашган: сўнгги ҳафталарда толиблар* ҳудудларни фаол босиб олишни бошлаб юборган ва чегарада назоратни қўлга олган.
Обстановка на КПП Термез на границе Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2021
Видео
Ўзбек-афғон чегарасидаги вазият: НЎПдан видео
15 август куни “Толибон”* аъзолари пойтахт Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олди. Амалдаги давлат раҳбари Ашраф Ғани “қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида” Афғонистонни тарк этди.
16 августга ўтар кечаси толиблар* сиёсий офисининг вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш якунланганини, давлат бошқарув шакли эса тез орада аниқ бўлишини маълум қилди.
*Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала