Аҳмад Маъсуд толиблар етакчиси билан музокара ўтказди

© Sputnik / Филипп Прокудин / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь в Афганистане
Повседневная жизнь в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, мулоқот куни кеча телефон орқали бўлиб ўтган. Маъсуд бу вақтда Панжшерда, Амирхон Муттакий эса - Қобулда бўлган.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Афғон миллий қаршилик кўсатиш ҳаракати етакчиси Аҳмад Маъсуд "Толибон" вакилларидан бири Амирхон Муттакий билан мамлакатдаги зиддийлашган вазиятни муҳокама қилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга Маъсуднинг маслаҳатчиларидан бири.
Маълум бўлишича, мулоқот куни кеча телефон орқали бўлиб ўтган. Маъсуд бу вақтда Панжшерда, Амирхон Муттакий эса - Қобулда бўлган.
Президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Толиблар президент Ғанини таъқиб қилмасликка ваъда беришмоқда
Аниқлик киритилишича, толиблар етакчиси қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг ёш раҳбаридан қуролни тушириб, музокаралар столи атрофига ўтиришни таклиф этган. Толиблар етакчиси Аҳмад Маъсудга "Толибон"* билан уруш олиб бориш маънисизлигини, чунки уларни кучли давлатлар қўллаб-қувватлашини, ҳаракатнинг ўзи эса олд ва замонавий ҳарбий техникага эгалигини айтган.
Аҳмад Маъсуд қаршилик кўрсатиш ҳаракати кучлари ҳам яхши қуролланганликларини, энг асосийси, улар "кучли жанговар руҳга эгаликларини" қайд этиб ўтган.
"Биз Афғонистон эркин мустақил ва гуллаб-яшнаётган диёр сифатида қолиши тарафдоримиз, бунга эса мулоқот ва ўзаро тушуниш орқали эришиш мумкин. Аммо агар гап куч ва урушга бориб тақаладиган бўлса, сизлар бизларни яхши биласизлар. Мен отамнинг ўғлиман, мамлакатни ва халқни ҳимоя қилиш учун бор ҳаракатларимни ишга соламан", - деган кичик-Маъсуд.
Американский военный в аэропорту Кабула, 20 августа 2021 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
“Толибон” АҚШ учун “қизил чизиқ” белгилади
Муттакий, ўз навбатида мулоқот давомида Қобулдаги афғон миллий қаршилик кўрсатиш ҳаракати етакчисининг мол-мулки ва уйларига ҳеч ким кўз олайтирмаслигини: уларнинг барчаси бутун ва талон-тарож қилинмаган ҳолда уларга топширилишини айтган.
Бунга жавобан Аҳмад Маъсуд афғон пойтахтида ҳеч қандай шахсий мулкка эга эмасман, дея таъкидлаган.
"Отамнинг ҳам бойлиги бўлмаган. Менга оиламизга тегишли бўлган бувамдан қолган уй мерос қолган", - дея аниқлик киритган у.
Таъкидлаш керакки, Қобул туманларидан бирида кичик-Маъсуднинг уйи жойлашган, толиблар шаҳарни босиб олмагунга қадар, бу уй унга сиёсий офис сифатида хизмат қилган.
Унинг отаси, Афғонистон миллий қаҳрамони Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг ўқувчилик йиллари шу уйда ўтган.
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Толиблар Панжшерга ҳужум қилишга шайланишмоқда
"Биз Панжшер учун эмас, балки эркин Афғонистон учун курашамиз, ўзимизнинг эътиқод ва қадриятларимиз учун жанг қиламиз", - деб қайд этган Маъсуд.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал толиблар бир неча минг ҳарбий хизматчиларни қурол, артиллерия ва танклар билан Панжшерни оккупация қилиб олиш учун юборишган эди.
Бундай ҳаракатлар 30 йил ичида иккинчи бор рўй бермоқда.
Толиблар илк бор, 1996 йилда Панжшер дараси дарвозасига яқин келишган ва катта Аҳмад Шоҳ Маъсуд бошчилигидаги қаршилик кўрсатиш кучлари томонидан тор-мор этилган.
Повседневная жизнь в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Машҳур афғон дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд "Толибон"* ҳақида нима деган эди
Бугунги кунга келиб, бу толиблар томонидан босиб олинмаган Афғонистоннинг ягона провинцияси мақомини сақлаб турибди. Қолган 33та провинция сўнгги икки ой давомида толиблар томонидан тўлиқ эгаллаб олинган.
*- "Толибон" террорчи ҳаракат сифатида тан олинган ва РФ ҳамда қатор бошқа давлатларда таъқиқланган.
Янгиликлар лентаси
0