Жамият

Жиззахда "Халқаро армия ўйинлари – 2021" мусобақаларига старт берилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишВоеннослужащий вооруженных сил Узбекистана во время прохождения этапа "Тропа разведчика" в конкурсе "Отличники войсковой разведки" в рамках Армейских международных игр "АрМИ-2020"
Военнослужащий вооруженных сил Узбекистана во время прохождения этапа Тропа разведчика в конкурсе Отличники войсковой разведки в рамках Армейских международных игр АрМИ-2020  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
"АрМИ–2021" Халқаро армия ўйинларида дунёнинг 43 давлатидан 295 жамоа иштирок этади. Мусобақалар 22 августдан 5 сентябргача давом этади.
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Жиззах вилояти Фориш ҳарбий тоғ полигонида 22 август куни "АрМИ–2021" ҳарбий ўйинлари доирасида "Ҳарбий тиббий эстафета" ва "Дала ошхонаси" танловларига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекситон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Инфографика
Куч бирликдадир: МОда ҳарбий ўқув-машқлар
Малум қилинишича, "Ҳарбий тиббий эстафета" мусобақасида 8 давлат қатнашади. Булар Ўзбекистон, Россия, Хитой, Беларусь, Вьетнам, Мьянма, Фаластин, Тожикистон жамоаларидир. Шунингдек, "Дала ошхонаси" мусобақасида 5 давлат: Ўзбекистон, Россия, Вьетнам, Беларусь, Тожикистон вакиллари иштирок этади.
Мусобақалар 22 августдан 5 сентябргача давом этади.
Ушбу мусобақаларда ўтган йилги ўйинларга 5 та мамлакат мезбонлик қилиб, 30 дан ошиқ давлат иштирок этган бўлса, бу йил "АрМИ–2021" Халқаро армия ўйинларида дунёнинг 43 давлатидан 295 жамоа иштирок этяпди.
Ўйинлар эса 11 давлат ҳудудида ўтказилмоқда.
Бундан аввалги мусобақаларда Ўзбекистон ҳарбийлари учинчи ўринни эгаллаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала