Сиёсат

Ўзбекистон МОда минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади - Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял участие в саммите ОДКБ
Президент Узбекистана принял участие в саммите ОДКБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Сессияда қўшни Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти 23 август куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Афғонистондаги вазиятга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этди.
Тожикистон ппрезиденти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган йиғилишда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз президенти Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва КХШТ бош котиби Станислав Зась қатнашди.
Церемония встречи президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Сиёсат
Мирзиёев ва Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Сессияда қўшни Афғонистонда юзага келаётган вазият ҳамда минтақадаги барқарорликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Ўзбекистон президенти учрашув иштирокчиларини минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш, шу жумладан Афғонистон билан Давлат чегарасини ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида хабардор қилди.
Ўзбекистон етакчиси минтақа давлатларининг алоқадор тузилмалари билан Афғонистон борасида самарали ҳамкорлик ва тезкор ахборот алмашинуви йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.
Саммит якунида минтақадаги вазият юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар ва мунтазам ахборот алмашишни давом эттиришга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала