Сиёсат

Путин Афғонистондан КХШТга радикал исломчилар ўтишига йўл қўймасликка чақирди

© Sputnik  / Фотобанкка ўтишТрансляция прямой линии с президентом РФ В. Путиным
Трансляция прямой линии с президентом РФ В. Путиным - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Россия президенти Владимир Путин КХШТга радикал ислом кириб келишига мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини айтди
ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Афғонистондан КХШТ мамлакатлари ҳудудига радикал ислом кириб келиши ва фуқаролар жангарилар сафига ёлланишига йўл қўймасликни муҳим, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда душанба куни ўтказилган матбуот-анжуманида Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков хабар қилган.
"Қайд этилдики, КХШТга аъзо давлатлар ҳудудига радикал исломизм кириб келишига йўл қўймаслик ва мамлакатларимиз фуқароларининг экстремистлар сафига, жумладан, ижтимоий тармоқлар ва интернет ёрдамида ҳам ёлланишининг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Аввалгидек афғон наркотрафики муаммоси ўз долзарблигини йўқотган эмас, шу боис, КХШТ линияси бўйича ҳам бу борада воқеалар қандай ривожланишини диққат билан кузатиб бориш зарур", - деган Песков.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Сиёсат
Мирзиёев КХШТ саммитида меҳмон сифатида иштирок этади - Асадов
Афғонистондаги вазиятга бағишланган КХШТ коллектив хавфсизлик кенгаши душанба куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон раислигида видео-анжуман шаклида ўтказилди.
Афғонистондаги вазият толибларнинг сўнгги ҳафталарда йирик шаҳарларга ҳужумларидан кейин ўткир тус олди. ОАВ ва манбалар 15 август куни исёнчилар барча чегара ўтиш йўлларини назорат қилишаётгани ҳақида хабар бердилар. Худди ўша куни сал кечроқ жангарилар Қобулга кириб борди ва президент саройини ўз назоратига олди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш мақсадида" мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ўтган душанбага ўтар кечаси "Толибон"* сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим афғонистонда уруш тугаганини эълон қилган эди.
* Россияда таъқиқланган террорчи уюшма.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала