Қаршидаги қамоқхонада 19 ёшли йигит лезвие билан ўз баданини тилиб ташлагани айтилмоқда

© Sputnik / Алексей ФилипповАвтомобиль для перевозки подозреваемых и обвиняемых
Автомобиль для перевозки подозреваемых и обвиняемых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Oбуна бўлиш
Сал аввал маҳаллий сайтларда Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани, ҳолат юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Қаршидаги манзил-колониядаги маҳкумлардан бири соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги (лезвие) билан қорнини ва қўлларини 3-4 марта тилган.
Бу ҳақда бош прокуратура матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Сал аввал маҳаллий сайтларда Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани, ҳолат юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бош прокуратуранинг расмий ахборотида айтилишича, "Қарши шаҳридаги манзил-колониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Ж. муассасада жойлашган озиқ-овқат дўконидан чиқиб, чўнтагида бўлган соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги (лезвие) билан қорнини ва қўлларини 3-4 маротаба тилган. Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумда енгил тан жароҳатлари аниқланган".
Қарши махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қарши махсус прокурори колония ходимларига нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади БП хабарида.
Янгиликлар лентаси
0