Аналитика

Сиёсий ва кредит қарамлиги: ЕИ билан дўстлик Украинага нима келтирди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийФлаги Украины и Европейского Союза.
Флаги Украины и Европейского Союза. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Украина 24 август куни Мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонлайди. 1991 йил шу куни мамлакат мустақиллиги эълон қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ўз мақоласида украин мустақиллиги аҳолини жипслаштириш мақсадига эга бўлмаганини таъкидлаганди. Бу элитанинг “кичик ҳовузда катта балиқ” бўлиш учун Россиядан ажралишга уриниши эди. Бунинг учун “Украина – Россия эмас” сунъий концепцияси ўйлаб чиқарилган эди.
Россияга ҳамма нарсада қарши чиққан Киев қандай қилиб Ғарб қўлида қўғирчоққа айланди ва Европа Иттифоқи билан иттифоқчилик Украинага нима келтирди – батафсил Sputnik мақоласида.

Европа оёғи остида

Украина давлат суверенитети тўғрисидаги декларацияда шундай боб бор, унда мамлакат “ келажакда ҳарбий блокларда қатнашмайдиган доимо нейтрал давлат бўладиган ниятини эълон қилади” деган сўзлар ёзилган. Бу қоида ишламаяпти, дейди РФ ҳукумати ҳузуридаги Молия университети оммавий коммуникациялар ва медиабизнес департаменти доценти Геворг Мирзаян.
“Украинлар ўзини Ғарбнинг бир қисми сифатида кўришади. Бироқ улар Ғарбнинг ҳеч қандай бир қисми эмас ва ҳеч қачон бўлишмайди, шу боис уларни Европа иттифоқи ва, эҳтимол, НАТО даҳлизидан узоқроқ тутиб туришади”, - деб ҳисоблайди сиёсатшунос.
Ситуация в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Колумнистлар
Cобиқ совет иттифоқ давлатлари учун Украина дарслари
“АнтиРоссия” концепцияси доирасида Киев НАТО билан яқинлашиш сари ишончли қадам ташлади: 1997 йил 9 июлда НАТО ва Украина “Алоҳида ҳамкорлик тўғрисидаги хартия”ни имзолади. 2005-2006 йилдан буён ҳар йили Украина НАТОнинг беш-олти ҳарбий машғулотларида, асосан, Қора денгиздаги машғулотларда қатнашиб келади. Улардан охирги Dive-2021 5 август куни бўлиб ўтди.

Киевнинг ЕИ сари ҳаракатланиши

Пётр Порошенко даврида Олий Рада қарори билан Украина конституциясига уни Европа ва Евроатлантик йўналиши сари боришини белгилайдиган қоидалар киритилган – яъни мамлакатнинг ЕИ ва НАТОга қўшилиши. Агар 2013 йилгача Украина мустақиллиги кўринишини сақлаган бўлса, “Евромайдан”дан сўнг украин давлатининг қўғирчоқлик феъл-атвори аён бўлди.
“Майдан” арафасида Украинада муаммолар тўплами мавжуд эди. Виктор Янукович кучларнинг икки марказлари ўртасида усталик билан чап беришга уринди ва бунда ютиб чиқишига умид қилди, деб тушунтиради Интеграция истиқболларини ўрганиш маркази директори Сергей Рекеда.
Жители Харькова на одном из избирательных участков города во время голосования на президентских выборах на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2021
Аналитика
Дефолт, ишсизлик, банкротлик: Россияга қарши сиёсат Украинани қаерга олиб келди
“Янукович Брюссель билан фаол мулоқот олиб борди. Брюссель эса айнан жалб қилиш тактикасини амалга оширарди. Кейин буни Беларусь билан ҳам қилишни бошлашди. Жалб қилиш тактикаси – бу Украина устидан назоратни режимни ўзгартириш орқали эмас, балки амалдаги режимни ЕИга бўйсундириш билан олишга уриниш демакдир”, - деди Sputnik суҳбатдоши.
Бу тактика Брюсселнинг ислоҳотларга оид Киевга қўйган талаблари бўлган “Фюле рўйхати” воқеасида яққол намоён бўлди.
“Брюссель Киевга рад жавобини бермади. Битим остидаги имзо Брюссель учун Киевнинг аста-секин ЕИ томон оғишини англатарди. Янукович ҳам умуман олганда ҳеч қандай ислоҳотлар ўтказмасликдан манфаатдор эди”, - дея тушунтиради Рекеда.
Аммо жалб қилиш тактикаси Янукович Россия томонидан молиявий ёрдамни олишга розилик бериши билан ўзгарди. Ҳукумат тепасига ғарбий марказий кучга содиқ бўлган сиёсатчилар келтирилди.
Крымский полуостров на карте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Аналитика
Дмитрий Видрин: Киевнинг “Қрим платформаси” саммити – қуруқ гап

Кенг кўламли манипуляция

Украинлар томонидан шунчалик кутилган (гўёки) Украина ва Европа Иттифоқи ўртасидаги иттифоқчилик тўғрисидаги битим фақат 2017 йилда кучга кирди, “майдан”дан тўрт йил ўтиб.
Янукович даврида иттифоқлик тўғрисидаги битимга ҳужжат мамлакат корхоналарини банкротликка олиб келишини тушунган украин ишбилармонлари, саноатчилари қарши чиққан, дейди Мирзаян.
“Битимнинг мазмуни шунда эдики, Украина эвазига Европа бозорида кичик улушни олиб, барча европа товарлари учун тўлиқ очилади. Пул бўлмаган жиддий сертификацион янгиланишлардан сўнг. Ўшанда Янукович уни қайта кўриб чиқмагунларида битимни имзолашдан вақтинчалик бош тортди”, - дейди сиёсатшунос.
Рекеда иттифоқчилик тўғрисидаги битим сиёсий мақсадларда имзоланганини айтиб, иқтисодий самарага эга бўлмаганини таъкидлайди. Украина учун ЕИ билан эркин савдо зонасидаги чекланган жиддий квота бор эди. Украин ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига чекланган миқдордаги товарларни божсиз олиб киришлари мумкин эди, холос.
Украинские националисты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Аналитика
Сиёсатшунос: миллатчилик – украин сиёсатининг авангарди
Ҳужжатнинг иккинчи муҳим жиҳати бу визасиз режим эди.
“Визасиз режим улкан манипуляция экан, чунки украинларнинг ЕИ ичида ишлашларига рухсат берилмаган, ЕИ бўйлаб туристик мақсадларда ҳаракатланишни назарда тутарди, холос”, - дейди Рекеда.
Украинлар қўлга киритган ягона имконият бу уларнинг ЕИ ҳудудига сайёҳ сифатида эркин кириш ва кейинчалик Европада ноқонуний ишлашдир.
“Бу иттифоқчиликнинг Украинага берган бор нарсаси бу – руҳий ҳуқуқ. Яъни улар мутлақо амалда ҳеч қандай мустаҳкамланмаган ишлар билан Европа Иттифоқига яқин бўлишди”, - дея қайд этади Рекеда.
Эксперт таққослаш учун Арманистонни мисол келтиради. 2013 йилда Ереван ҳам ЕИ билан иттифоқчилик тўғрисидаги музокаралар олиб борди, натижада 2013 йил сентябрида Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини эълон қилди. ЕОИИга қўшилгандан кейин Арманистон Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик тўғрисида чуқурлаштирилган битим имзолади.

Қайтмаслик нуқтаси

ЕИ билан иттифоқчилик Украинага сиёсий ва кредит қарамлигидан бошқа нарса келтирмади. Боз устига, Украина Россия билан иқтисодий алоқаларни узишга ҳаракат қилиб, Халқаро валюта жамғармасининг тобелигига тўлиқ тушиб қолди.
Протестные акции в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Сиёсат
Кимнинг лойиҳаси эди — Украинадаги давлат тўнтариши сабаби Янукович нигоҳида
Жорий йил августида Зеленский офиси 2020 йил июнида тасдиқланган Stand by лойиҳаси доирасида ХВЖ мамлакатга галдаги 2,7 миллиард доллар миқдордаги траншни гўёки “беғараз ва қўшимча шартларсиз” тақдим этишга тайёрлигини эълон қилди. Аммо бу транш ХВЖнинг пандемиядан кейинги ривожланиши учун барча мамлакатларга кўрсатадиган ёрдамининг бир қисмидир. Украина уни олишда ҳеч қандай устуворликларга эга эмас.
Устига устак, биринчи траншни мувофиқлаштиришда 2020 йил 10 июнь куни Киев ЕИ ва ХВЖ талаби билан қуйидаларни бажарди: қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларни сотишни йўлга қўйиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди; ХВЖга де-факто Украина Миллий банки устидан назоратни берди ва ҳатто уни қисман Украинанинг ҳуқуқий майдонидан чиқарди; мамлакатдан маблағларни чиқариш учун тўсиқларни олиб ташлаб, халқаро молиявий спекулянтлар ва трансмиллий компаниялар фойдасига жиддий солиқ енгилликларини берди.
“Россия ва Ғарб муносабатлари ҳозирги ҳолатда бўларкан, ёки таназзулга юз тутади, Украинада ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар рўй бермайди. Иқтисод қулашда давом этади, аҳоли турмуши минималлигича қолади ва бойлар ва қашшоқлар ўртасидаги табақага ажралиш давом этади”, - дея тахмин қилади Рекеда.
Украина – бу Россия ва ғарб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларининг мутлоқ проекцияси, дейди эксперт. Ҳозирги халқаро вазиятда Киев ва Москва муносабатларининг қайта жонланишининг имкони йўқ. Унинг сўзларига кўра, украин инқирози “бусиз ҳам ёмонлашган Россия ва Ғарбнинг” натижаси бўлган.
Sputnik суҳбатдоши ҳатто Ғарб ўз муаммолари кескинлашиши сабаб Киевни фаол дастаклашдан воз кечсада, Киев барибир Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқмайди деб тахмин қилади.
“Украина ҳолатида қайтмаслик нуқтасидан ўтиб бўлинган. У ҳеч бўлмаганда қарийб ўн йил давомида русофоб кайфиятлари кузатилаётгани сабаб автоматик равишда Россияга диққатини қайтадан жалб қилолмайди. Россияни қардош давлат деб билмайдиган, биз турли қадриятларга эга бўлган бошқа-бошқа халқмиз деб ҳисоблайдиган, Украина бошдан кечираётган барча муаммолар сабабчиси биз деб ҳисоблайдиган украин авлоди бор”, - дея тушунтиради Рекеда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала