Толиблар бемаза тушлик туфайли ёш аёлни тириклай ёқиб юборишди

© AP Photo / Rahmat GulБоевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле
Боевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Oбуна бўлиш
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси сўзларига кўра, жангарилар афғон аёлларига нисбатан зўравонликни қўллашда давом этишмоқда
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россияда таъқиқланган "Толибон" радикал ҳаракати тарафдорлари Афғонистон шимолида ёш аёлни тириклай ёқиб юборишди. Уларнинг бу ҳаракатига аёл тушликни бемаза тайёрлагани сабаб бўлган.
Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси, собиқ судья Нажла Аюби хабар берган. Аёл сўзларидан The New York Post иқтибос келтирган.
Аюбининг сўзларига кўра, ёш аёлни жангарилар учун овқат тайёрлашга мажбурлашган, аммо уларга ёш бека томонидан тайёрланган таом манзур келмаган.
Радикаллар аёлга "сени овқатинг ёмон чиқди", деб айтиб, сўнгра уни ўлдиришган.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, бу толиблар ёш афғон аёлларига нисбатан содир этилаётган биринчи зўравонлик ҳолати эмас. Аюбининг таъкидига кўра, радикаллар ёш аёлларни қулликка олиб, ёпиқ тобутларда Афғонистон билан қўшни давлатларга юборишади.
Сал аввал бундай ҳолатлар ҳақида ўз манбаларига таянган ҳолда Daily Mail хабар берган эди. Нашр таъкидига кўра, жангарилар босиб олинган ҳудудлар оқсоқолларидан ўз аскарларига мажбурлар хотин қилиб бериш мақсадида аёллар ва қизлар рўйхатини талаб қилишган.
Боевики движения Талибан (террористическая организация, запрещена в России) в Кабуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2021
Толиблар давлат байроғини қўллаб-қувватлаган намойишчиларни ўққа тутди
Гап аввало 15 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар ҳақида борган. Аммо ҳозирда 12 ёшли болалар ҳам қулликка олинаётгани ҳақида хабарлар тарқамоқда.
Толибларнинг расмий баёнотлари эса бу сингари хабарларни рад этмоқда. Ҳаракат вакиллари аёллар ҳуқуқларига риоя этишларини, бироқ бу шариат нормалари доирасида бўлажагини таъкидлашмоқда. Радикаллар қизларга ОАВда фаолият юритишга рухсат беришди ҳамда аёлларни Афғонистоннинг келажакда шакллантириладиган ҳукуматига ишга таклиф қилишди.
Янгиликлар лентаси
0