Сиёсат

“UzAuto Motors” компаниясига янги бош директор тайинланди

© Пресс-служба UzAuto MotorsБу Андерссон
Бу Андерссон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2021
Швециялик Бу Андерссон "UzAuto Motors" ва "UzAutoMotors Powertrain"ларнинг бош директори бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Бу Андерссон "UzAuto Motors" ва "UzAuto Motors Powertrain" бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
2017 йилдан буён тайинловга қадар Андерссон энг йирик автомобил бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган "Yazaki Europe, Africa, North & South America" корпорациясига раҳбарлик қилган.
65 ёшли швециялик мутахассис (1955 йилда туғилган) 2009 йилдан 2013 йилгача "Группа ГАЗ" корхонасига президент этиб тайинланган. 2014 йилдан 2016 йилгача "АвтоВАЗ" ОАЖ президенти бўлган.
Автомобили UzAuto Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Жамият
UzAuto навбатни сотишни бизнесга айлантирган шахсларни аниқлади
1993 йилдан 2009 йилгача харид йўналишида турли раҳбар лавозимларни эгаллаган ва 2001−2009 йилларда "General Motors"нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган. Бунгача у Швецияда ҳарбий фаолиятини давом эттиришга ҳаракат қилган.
Бунгача “GM Uzbekistan”ни (кейинчалик “UzAuto Motors”) 2016 йилдан бери Рустам Раджабов бошқариб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала