Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Aфғонистонда Украина самолёти олиб қочилди

© REUTERS / Australia's Department of DefencЭвакуация в аэропорту Кабула
Эвакуация в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Aфғонистонда Украина самолёти олиб қочилди - Украина Ташқи ишлар вазири ўринбосари.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин маълум қилишича, ўтган ҳафта украиналикларни Aфғонистондан эвакуация қилиши керак бўлган Украина самолёти номаълум шахслар томонидан ушланиб, бошқа йўловчилар бирга Эронга олиб кетилди.
Душанба куни кечқурун Aфғонистондан эвакуация қилинган фуқаролар билан учинчи самолёт Украинага етиб келди, бортда 98 нафар йўловчи бўлган, улардан 41 нафари Украина фуқароси.
Боевики движения Талибан* (террористическая организация запрещенная в РФ) во время патрулирования в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Президент керакмас: Афғонистонни бир неча киши бошқаради
"Бизнинг самолётни бошқа одамлар қўлга олишди. Ўтган сешанба куни самолётимиз ўғирлаб кетилди - у украиналикларни олиб кетиш ўрнига номаълум йўловчилар гуруҳи билан Эронга учиб кетди", - деди у маҳаллий радио эфирида.
Аммо у воқеа қандай тугаганига аниқлик киритмади.
"Фуқароларни эвакуация қилиш бўйича кейинги учта уринишимиз ҳам муваффақиятсиз тугади, чунки йўловчиларимиз аэропортга кира олишмади", - деб қўшимча қилди Украина ТИВ ўринбосари.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader