Видео

Айрим хорижликларнинг Россияга киришини тақиқлаш таклиф қилинди – улар кимлар

Россиялик депутатлар русофобларнинг мамлакатга киришини тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди.
Гап русийзабонларга ўз адоватини билдирган ёки Улуғ Ватан уруши фахрийларини ҳақорат қилган чет элликлар ҳақида бормоқда.
Бундай қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга МДҲ ҳудудида кучайиб бораётган русофоб кайфият сабаб бўлган.
Ҳужжат муаллифларидан бири депутат Александр Хинштейн Россиянинг турли миллатчи, шовинист ва экстремистларга эҳтиёжи йўқлигини билдирди.
Давлат думаси депутати Sputnik агентлигига берган интервьюсида бу чоралар фақат очиқ-ойдин ва омма олдида рус тили ва мамлакат тарихига нафрат кўзи билан қараганларга кўрилишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала