Жамият

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади

© Sputnik / Константин Чалабов / Фотобанкка ўтишТопор, воткнутый в пень
Топор, воткнутый в пень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Президент топшириғи билан Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистонда дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум бўлди.
Маълум қилинишича, ўтган 6 ойда мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган.
Шу боис, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.
Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.
Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади.
Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.
“Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта “яшил ҳудуд” ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади”, - деди президент.
Чинара в местечке Сайроб - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Жамият
Жойларда дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала