Сиёсат

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов сенатор бўлди

© Facebook / ЧиланзарХоким Чиланзарского района Даврон Хидоятов
Хоким Чиланзарского района Даврон Хидоятов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Депутатларнинг 518 нафари Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди
ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Сенат аъзоси этиб сайланди.
Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар берди.
Строительство жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2021
Жамият
Бундан кейин уйлар “коробка” ҳолатида топширилмайди - Ҳидоятов
"Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 535 та депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларига 531 киши қатнашди. Шундан 4 та сайлов блютени ҳақиқий эмас, деб топилди, 9 та блютендан фойдаланилмади. ️Қўшма мажлисда овоз беришда иштирок этган депутатларнинг 518 нафари Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди. Шундай қилиб, вилоят ҳокими мутлоқ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди", - деди суҳбатдош.
Таъкидланишича, қўшма йиғилишда Ҳидоятов сўз олиб, билдирилган ишонч учун халқ вакилларига миннатдорлик билдирган.
Маълумот учун, Даврон Ҳидоятов жорий йилнинг 19 мартида президент таклифига биноан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала